Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

Ижтимоий ривожланишни таъминлаш фақат иқтисодий ўсиш ёки ижтимоий тўловларни кўпайтириш билан чекланмайди. Унинг замирида инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, меҳнат қилиши, сифатли таълим олиши ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратиш каби кенг қамровли вазифалар мужассамдир. Резолюцияда белгиланган камбағалликка барҳам бериш, тўлиқ ва самарали бандликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий мослашувга эришиш каби устувор йўналишлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки инсоннинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, муносиб меҳнат қилиши ва жамиятда тенг имкониятлардан фойдаланиши унинг ҳаёт сифатини белгилайди.

Шу маънода, мазкур халқаро ёндашув Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон қадри ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган мазмуни билан уйғун эканини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Резолюциянинг энг муҳим жиҳатларидан бири – парламентларга миллий қонунчиликни ижтимоий тараққиёт мақсадлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш вазифаси юклатилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки парламент қабул қилаётган ҳар бир қонун ортида инсон тақдири, оила фаровонлиги, иш ўрни, таълим, соғлиқ, ижтимоий ҳимоя ва келажак масаласи туради. Шунинг учун қонун ижодкорлигида «бу норма инсон ҳаётига қандай таъсир қилади?» деган савол доимо асосий мезон бўлиши керак.

Резолюцияда сифатли ва инклюзив таълим ижтимоий тараққиётнинг муҳим пойдевори сифатида эътироф этилди. Зеро, бугун таълимга киритилган сармоя – эртанги тараққиёт кафолати. Айниқса, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятларни кенгайтириш барқарор ва адолатли жамият қуришнинг муҳим шартлари ҳисобланади.

Яна бир муҳим масала: рақамли трансформация ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши. Технологиялар инсон ҳаётини енгиллаштириши, янги иш ўринлари ва имкониятлар яратиши билан бирга, янги ҳуқуқий ва ижтимоий хатарларни ҳам юзага келтирмоқда. Шу сабабли парламентлар олдида инсон ҳуқуқлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, рақамли хавфсизлик, сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш ва рақамли тафовутни қисқартиришга қаратилган мус­таҳкам ҳуқуқий механизмларни яратиш вазифаси турибди.

Резолюцияда 2025 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси ўтказилгани ва Тошкент декларацияси қабул қилингани алоҳида эътироф этилгани ҳам Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга. Бу, бир томондан, мамлакатимизнинг парламентлараро мулоқотдаги фаол иштироки ва халқаро парламент дипломатиясидаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатса, иккинчи томондан, Тошкентда илгари сурилган инсон манфаатлари, барқарор тараққиёт ва ижтимоий адолатга қаратилган ташаб­бусларнинг халқаро майдонда амалга ошишини намоён этади.

Мазкур халқаро ҳужжатнинг энг муҳим ғояси шундаки, парламент жамиятдаги ўзгаришларни кузатиб турувчи эмас, балки уларни қонунчилик орқали ҳаракатга келтирувчи муҳим куч бўлиши лозим. Резолюция парламентлар учун муҳим сиёсий ва ҳуқуқий йўналиш вазифасини ўтайди. У бизга ижтимоий тараққиётнинг ҳақиқий мезони иқтисодий кўрсаткичлар билангина эмас, балки инсоннинг ўз ҳаётидан розилиги, муносиб меҳнат қилиши, сифатли таълим олиши, тенг имкониятларга эга бўлиши ва ўз келажагига ишонч билан қараши билан ўлчанишини яна бир бор эслатади.

 

Гулчеҳра ТОЖИБАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 109    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 624    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар