Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

Парламент томонидан қабул қилинаётган қонунлар, ҳукумат қарорларида ушбу масала қатъий эътиборга олиниши учун фаол ҳаракат қилиб келяпти. Зотан, озиқ-овқат хавфсизлиги миллат генофондини асраш, атроф-муҳит муҳофазаси, мамлакатда соғлом турмуш-тарзини қарор топтириш сингари стратегик масалалар билан чамбарчас боғлиқдир.

Бугун бозорларимиз, супермаркетлар турли-туман егуликларга, озиқ-овқатга тобора тўлиб-тошиб бормоқда. Ранго-ранг қадоқлар, жарангдор номлар, «100 фоиз табиий» деган ёрлиқлар харидорни ўзига оҳанрабодек тортади. Аммо, минг афсуски, бу фаровонликнинг ортида жиддий бир муаммо – озиқ-овқат сифатининг тушиб кетиши ва назоратнинг бўшлиги ётибди.

 

Қаймоқни сунъий кўпайтириш «рецепти»

Биз «100 фоиз табиий» деган ёрлиқ остида аслида нима истеъмол қиляп­миз? Бу савол бугунги куннинг энг жиддий саволига айланди.

Мисол учун, кўп ҳолларда юртимиз бозорларидан сотиб олинган, устига «табиий уй қаймоғи» деб ёзилган маҳсулотларни умуман еб бўлмайди. Бу ҳолатни кўпчилик ўз ҳаётида бош­дан кечирган. Оғизга олганингизда на қаймоқнинг таъми бор, на ҳиди. Унинг таркибида нималар йўқ дейсиз: ўсимлик ёғлари, эмульгаторлар, стабилизаторлар, крахмал... Рўйхат анча узун, аммо энг даҳшатлиси, буларнинг биронтаси қадоқда очиқ-ойдин ёзилмаган.

Яқинда сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехда ишлаган таниш инсон билан суҳбатлашдим. Унинг гапларини эшитиб, ёқангизни ушлайсиз. Сут келади, ундан қаймоқ ажратиб олинади. Лекин бу табиий қаймоқ сотиш учун эмас, балки унга сунъий ёғлар қўшиб, ҳажмини уч-тўрт баробар кўпайтириш учун қилинар экан. Ёғи олинган сут эса пальма ёғи билан аралаштирилиб, «ёғли қатиқ» ёки «сметана» сифатида пештахтага қўйилади.

 

Бу – фирибгарлик

Бугунги кундаги статистик кўрсаткичлар ташвиш уйғотмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий тиббиёт марказларининг маълумотларига кўра, юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, юрак-қон томир хасталиклари, қандли диабет ва ошқозон-ичак тизими касалликлари яшариб бормоқда. Охирги беш йил ичида ўсмирлар орасида гастрит ва жигар ёғланиши ҳолатлари 25 фоизга ошган. Бу кўрсаткичлар тўғридан-тўғри сифатсиз озиқ-овқат истеъмоли билан боғлиқ. Трансёғлар ва пальма ёғи инсон қон томирларида холестерин тиқинларини ҳосил қилади, бу эса 30-40 ёшли инсонларда инфаркт ва инсулт хавфини кескин оширади.

Оқибатлар янада жиддийроқ. Модда алмашинувининг бузилиши гормонал фонга таъсир кўрсатади. Бугунги болаларнинг иммунитети заифлиги ва уларда аллергик реакцияларнинг оммавийлашуви озиқ-овқат маҳсулотларидаги консервантлар ва стабилизаторларга нисбатан организмнинг ҳимоя реакциясидир. Биз фарзандларимизга табиий озуқа ўрнига сунъий, «кимёвий» егулик­лар берар эканмиз, келажакда соғлом авлодни тарбиялаш имкониятидан воз кечмоқдамиз. Бу миллат генофондига бевосита таҳдиддир.

Албатта, саноатда ўсимлик ёғи асосида тайёрланган маҳсулотлар бор, бу табиий ҳол. Агар ишлаб чиқарувчи буни яширмасдан, таркибини тўлиқ ёзса ва ўз номи билан сотса, бу бозор иқтисодиёти. Аммо ўсимлик ёғидан қилинган нарсани «100 фоиз табиий қаймоқ» деб сотиш бу халқ саломатлигига, келажак авлод соғлиғига қилинган хиёнатдир.

 

Тизимли назорат заифлиги

Нега лабораторияларнинг хулосалари истеъмолчига етиб бормайди? Масалан, пойтахтимиздаги қадимий «Эски жўва» бозори, яъни Чорсу савдо марказини олайлик. Бу мас­кан Ўзбекистоннинг ташриф қоғози. У ердан харид қилган меҳмон қаймоқнинг таъмини эмас, мамлакат ҳақидаги таассуротини олиб кетади. Бир банка қалбаки қаймоқ баъзан минглаб реклама роликларидан кўра юртимиз имижига кўпроқ зарар етказади.

Гап фақат қаймоқда эмас. Эртага пишлоқ, индинга болаларнинг ширинликлари ҳақида гап боради. Муаммо пальма ёғида эмас, муаммо – инсон нимани сотиб олаётганини билмаслигида ва уни алдаш оддий ҳолга айланиб қолганида.

Харидор табиий маҳсулот учун ҳақ тўлаяптими, унга табиий маҳсулот берилиши шарт! Қолганларига эса ҳақиқий номи ёзилиши керак. Бу виж­дон ва халқ саломатлиги масаласидир. Истеъмолчини алдаш ҳеч қачон тадбиркорлик бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бу – жиноят.

Бизга соғлом миллат керакми ёки касалманд халқ? Агар биринчиси бўлса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда назорат органлари шунчаки қоғозбозлик билан эмас, амалий, қатъий ва ошкора чоралар кўриши керак. Халқ ўз дастурхонидаги маҳсулотнинг ҳақиқийлигини билишга ҳақли!

Бу муаммога ечим – қатъий назорат. Маҳсулот таркибида кўрсатилмаган ҳар қандай кимёвий бирикма аниқланса, ишлаб чиқарувчига нисбатан фаолиятини тугатишгача бўлган чоралар кўрилиш вақти аллақачон етган. Ҳар бир маҳсулотнинг сифати лаборатория текширувидан ўтган бўлиши, унинг таркибидаги ёрлиқлар ҳақиқий бўлиши шарт.

Биз «Нима есанг шусан» деган ҳақиқатни англашимиз ва ўз дастурхонимизни қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилишимиз зарур. Агар бугун назорат ўрнатмасак, эртага миллат саломатлигини қайта тиклаш учун жуда кеч бўлади.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 625    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар