Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲАЙИТЛИККА ЖЎНАТИЛГАН ОҚИБАТ

Марғуба опа – ўқитувчи. Шу боис бўлса керак, нафақат ёшларга, балки қўни-қўшни, маҳалладошларга ҳам намуна бўлишга интилади. У Умиджоннинг ёлғиз ўғил эканини пеш қилиб, тўйини дабдабали қилиб ўтказса бўларди.

ҲАЙИТЛИККА ЖЎНАТИЛГАН ОҚИБАТ

Йўқ, Марғуба опа, турмуш ўртоғи Зафар ака ундай қилишмади. Қариндошлар,  қўшниларининг гапига парво қилмай, тўйни камчиқим, камтарона, дабдабадан холи ўтказди. «Келин салом» ҳам «олди-берди»сиз ўтди.

Оқила ва феъли кенг бу аёл ортидан айтилган гап-сўзларга эътибор бермади. «Паст бўлмай кетсин, дастурхонга қўйган нарсаларини қара», «Орзу-ҳаваси йўқ аёл экан» деганга ўхшаш ғаламисона ғийбатларга, пичир-пичирларга парво ҳам қилмади. Ахир, бу оила учун ортиқча «удум» ва исрофгарликдан кўра, фарзандларининг бахти устун эди-да.

Қолаверса, қўшниси Ҳалимахоннинг оиласидаги можаролар кўпчиликка сабоқ бўлганди...

…Қиз ошида келиннинг отаси икки юз меҳмонга зар тўн кийгизди. Куёв ҳам ўн икки  ҳайбатли хориж машинасида келинни олиб кетгани, тилла занжир ҳадя қилгани кўни-кўшни аёллар оғзига тушди. Тўй дабдабали ўтди. Базмдан кейинги «куёв чарлар» ҳам бутун маҳаллага «дув-дув» гап бўлди. Куёв қайнота уйидан «Каптива» миниб қайтди. Ота-оналар «борди-келди»да мол-давлатни, латта-путтани ўйлашди-ю, келин-куёв ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, уларга насиҳат қилишга вақт топишмади.

Бир куни тунда шовқиндан уйғониб кетган Ҳалимахон ҳовлига югуриб чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ўғли Самандар дарвозахонадаги «Каптива»нинг ойналарини тош билан уриб синдиряпти. Ҳай-ҳайлаб ўғлини тинчлантиришга уринган она келинга бақирди.

— Нима қилиб қўйдингиз, келинпошша? — деди йиғидан кўзлари шишган келинига қараб.

— «Отанг мени банкка ишга жойлолмади», деб ҳар куни сўккани-сўккан. Ҳатто тушига ҳам кирмайдиган машина бериб қўйибдилар-ку отам…

— Ҳо, ҳали сиз машинани миннат қиляпсизми? — дея қайнонанинг фиғони фалак бўлиб, ўзи олиб берган нарсаларни санай кетди. Бу орада баҳслашувда эрка келин ҳам бўш келмади.

Тап тортмай, қайнонага гап қайтараётган хотинини кўрган эр бу ҳолатга чидолмади. Уни дўппослаб кетди. Хотинининг ҳомиладор экани ҳам куёвни бу шаштидан қайтара олмади. Шифохонада ҳушига келган келин тепасида турган отасини кўрди.

— Қизим, хафа бўлма. Мен унга ҳали кўрсатиб қўяман, – деди ота. 

Агар бу можарога маҳалла-кўй аралашмаганида фарзандларига таълим-тарбия беришда анчайин хатоликка йўл қўйган бу ота-оналар айби билан бир ёш оила барбод бўларди...

Таълим-тарбия, маҳалла ишида суяги қотган Марғуба опа бундай воқеаларга гувоҳ бўлганида доим кўнгли ғаш тортади. Ахир, оила — муқаддас даргоҳ. Ота-боболаримиз қиз болани узата туриб, «Бахтинг очилсин! Борган жойингда тошдек қотгинг, болам», дейди. Бу бежиз эмас, чунки у даврларда қиз бола турмушга чиққач, оиласи шаънини ўйлаган, турмуш ўртоғи эса аёли билан узоқ ва тинч ҳаёт кечиришга интилган. Афсуски, бугун айрим оилаларда қиз бола турмушга чиққач, унинг оиласи осудалигини, бахтини сақлаш масаласи бироз қийинчилик туғдирмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, илгари қизлар тарбиясига бобо ва бувилар ҳам катта ҳисса қўшишган. Аксарият ёшларнинг катталар панд-насиҳати, ўгитларидан мосуво бўлиб улғаяётгани, оз бўлса-да, бундай салбий ҳолатлар юзага келишига ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу боисдан ҳам бугун қиз бола тарбияси ота-онадан ташқари, қўни-қўшни, маҳалла фаоллари, кайвонилар зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда.

...Ҳайит тонгида Марғуба опанинг келини ҳовлиларни супуриб-сидирди, пиширган ширинликларини дастурхонга тортди. Қайнонаси келинига ҳайитда, асосан, кексаларни, ёрдамга муҳтожларни, қариндошларни йўқлаб, ўтганларни хотирлаш анъана эканини уқтирди.

Ўша куни келиннинг яқинлари ширинликлар билан йўқлаб келишди. Рўзғорга керак бўлар, деб олиб келган чангютгич учун Марғуба опадан дакки эшитишди.

— Фарзандларимизнинг иккиси ҳам ишлайди, аста-секин ўзлари зарур нарсаларни олишар. Сиз қизингизга яхши тарбия бергансиз. Шунинг ўзи биз учун мукофот, — деди Марғуба опа.

Кечга яқин очиқ дарвозадан қўшниси Мастон опа қўлида ширинликлар билан кириб келди.

— Вой, қўшнижон, кечадан бери қизиқаман, сизга келинингизникидан «ҳайит йўқлов»га нима келди? Шу десангиз, бизнинг қудамиз орзу-ҳавасли экан. Бизга ўн тоғора таом, диван, кресло жўнатибди...

— Қудаларим хонадонимга файз, меҳр-оқибат олиб келишди, қўшнижон, – деди Марғуба опа хотиржамлик билан. – Қолаверса, уларнинг жавоҳири бизда. Улардан яна нима умид қилиш мумкин?! Ахир, бахтнинг баҳоси бўлмайди. 

Бу гапларни эшитган Мастонхон тилини тишлаб қолди.

Моҳичеҳра ЛАТИПОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар