Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИТИГА ТЎН КИЙДИРАЁТГАНЛАР

ёхуд фаросат бўлмаса, жониворда нима айб?

Автобусга қўлида кучук кўтариб олган бир аёл чиқди. Қизиғи, аёл кучукни худди шаҳзодалардай кийинтириб олган эди. Жониворнинг бу ҳолати аёлга ёқаётгандир эҳтимол, аммо унинг ўзига-чи? Агар бу кучук одамлар тилида гапиролганида, «Мени булардан халос этинг, илтимос», деб айтарди балки...

Бугун бундай хурмача қилиқ ва ҳолатларга кўп гувоҳ бўл­япмиз. Айримлар кучук, мушук каби уй ҳайвонларини бошдан оёқ ясантириб, ҳатто сирға ҳам тақиб қўйишяпти. Кўча-кўйда шундай кўринишдаги ҳайвонларни учратсак, уларга ачинамиз.

Тўғри, болаликда жажжи кучук, мушукчаларимизга бўйинбоғ тақиб қўйиш айримларимизга одат эди. Аммо бу болаларча ўйинқароқлик, соддаликдан бошқа нарса эмас. Энди, ўша ишимизни эсласак, уяламиз, кулгимиз қистайди...

Хўш, бугун кап-катта одамларнинг бундай бемаъни хатти-ҳаракатига нима сабаб бўл­япти? Ҳайвонларга бундай муносабатда бўлиш тўғрими?

Кунора гўзаллик салонига кириб, ўзи ва мушугининг сочини турмаклатадиган Мадина Жобированинг айтишича, бу унинг севимли эрмаги экан. Итига костюм-шим кийдириб, икки оёқда юришга мажбурлаётган Дамир Файимов эса: «Итимни кинолардаги «супер ит» қаҳрамонига айлантираман», дейди...

— Ёшлар кўпроқ хориж фильмларига тақлидан шундай қилишади, — дейди психолог Дилором БАКИРОВА. — Гўё мушугини кийинтириб, олиб юрса, фильмдаги замонавий қаҳрамонга айланиб қоладигандай.

Баъзилар ёлғиз яшагани учун уй ҳайвонига боғланиб қолганини, уни оила аъзосидай кўришини айтади. Аммо уларни кийинтириш шунчаки, эрмак, холос. Табиатан ҳайвонлар кийимга муҳтож яратилмаган-ку! Шундай экан, бунга сабаб  калтабинлик эмасми?

Мақсадсиз ва мантиқсиз иш

— Ҳайвонга ўз фарзандидан ҳам кўркам либос кийдириб қўяётганлардан нега бундай қилганини сўрасангиз, тайинли жавоб беролмайди, — дейди педагог Бунёд ­МАДРАҲИМОВ — Бунинг сабабини ўзи ҳам билмайди. Ақл-ҳуши бор одам, аввало, қилаётган ҳар бир ишининг моҳиятини, оқибатини яхши англаши керак. Одамларнинг ҳеч қандай мақсадсиз, мантиқсиз ишни қилиши уларнинг ўта қашшоқ маънавият соҳиби эканини билдиради.

Инсон ҳайвонот дунёсидан ўз эҳтиёжи, илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиши мумкин. Уларнинг хизматидан беминнат фойдаланар эканмиз, марҳамат қилиб биз ҳам уларнинг эҳтиёжини бажаришимиз, яъни табиий ҳолатини сақлаб қолишимиз, ҳайвонларнинг яшаш муҳити бузилишига йўл қўймаслигимиз керак.

Ит шарафига зиёфат

— Қизимнинг дугонаси туғилган кунга таклиф қилди, — дейди сирдарёлик Азиза ҚАРШИБОЕВА. — Базмдан бир аҳволда қайтган қизим туғилган кун итники эканини айтди. Бу йил уч ёшга тўлиши муносабати билан эгаси катта базм уюштириб, ҳатто итига тўн ҳам кийдирибди. Бу ҳолатни эшитиб, тилим айланмай қолди... Шу ишни ақли бор инсон қилганига ҳеч ишонгим келмади. Наҳотки шундай қилишдан олдин, «Қилаётган ишим тўғрими?» деган саволни ўзига бериб кўришмаган бўлса? Менимча, бу оила бошқа масалаларда ҳам шундай фаҳмсизларча қарор қабул қилса керак.

Эҳтимол бундай кимсалар ҳайвонлар ўзини эрмак қилишаётганини тушунмайди, деб ўйлашар? Ундай эмас, ҳар бир жонивор ўзига қандай муносабатда бўлишаётганини яхши сезади.

Этик кийган мушук

— Мушугига этикча кийдириб қўйган қўшни аёлга бу иши шафқатсизлик эканини тушунтиришга уриндим, — дейди тошкентлик Муқаддам ШАЙЗОҚОВА. — Бу жуда қизиқ машғулот эканини айтиб, менга ҳам шундай қилишни маслаҳат берди. Бунақалар ўзича ҳамма учун қизиқарли, фойдали иш қиляпман, деб ўйлайди. Менимча эса, улар одам билан ҳайвоннинг фарқини ажратолмайди.

Ҳайвонларга озор етказмаслик учун уларга куч ва тазйиқ ўтказмасликнинг ўзи етарли эмас. Улар қандай ҳолатда яшашга мослашган бўлса, бунга дахл қилмаслик керак. Бу, аввало, уларнинг яшаш тарзини издан чиқаради. Шунингдек, ўзи қолиб, уй ҳайвонини кийинтириш бу — соғлом инсон қиладиган ишга ўхшамайди. Инсонлар жониворларни кўнгилхушлик учун восита сифатида кўриши ҳеч бир инсоний хислатга тўғри келмайди ва бунга барҳам бериш инсоний вазифамиздир.

1993 йилда Халқаро биоэтика қўмитаси (ХБҚ) тузилган бўлиб, унда 6 нафар мустақил эксперт ҳайвонот дунёсини муҳофаза этишни назорат қилиб боришади. Шунингдек, қўмита ҳар бир мамлакат қонунчилигининг мазкур йўналишда ўз сиёсатини ишлаб чиқишга кўмаклашади, уларга маслаҳатлар беради.

Яқинда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Бу ҳайвонларга қилинаётган нотабиий муносабатларнинг олдини олишга қўйилган яна бир қадамдир.

Ўйлаймизки, бу йўлдаги ҳар бир ҳаракат ҳайвонларга нисбатан яхши муомалада бўлишимиз кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Шаҳноза Одил қизи




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар