Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилИлк бор Шарқий Осиё ва Шимолий Ҳиндистонда етиштирилган апельсин бугунги кунда барча халқлар севиб истеъмол қиладиган мевалардан бирига айланган.
Мутахассисларнинг фикрича, апельсин қувонч ҳадя қилувчи, хушчақчақлик экстрактини ўзида жамлаган хуштаъм мевадир.
У нафақат мазали, балки инсон саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Овқатланиш рационида апельсин бўлиши жуда яхши. Чунки у ортиқча холестериндан халос этади. Витамин тақчиллигида фойда беради. Кучли шамоллашда, йирингли яралардан ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади. Апельсин, шунингдек, депрессияга тушиб қолишдан, томир тортишидан, организмга инфекция тушишидан сақлайди. Таркибидаги пектин моддаси эса қандли диабет билан оғриган беморларда қондаги қанд миқдорини камайтиради.
Японияда олиб борилган изланишларга кўра, апельсин жигар саратонига чалинишни камайтиради. Шарбати эса буйрак касалликларининг олдини олиб, буйракда тош йиғилиши хавфини камайтиради. Шунинг учун апельсин шарбатидан ичиш фойдалидир.
Бу цитрус мева калийга бой бўлиб, юрак ишини яхшилайди ва мўътадиллаштиради. Апельсин вирусли инфекцияларга қарши самарали курашиб, ҳазм қилдирувчи, ични енгиллаштирувчи неъматдир. Таркибидаги А ва К, калий, калций ва пектин, шу жумладан, озиқ моддалар кўз саломатлиги учун ишонарли воситадир. Шунингдек, кўз катарактаси хавфини камайтиради.
Апельсинни хона ҳароратида ёки музлатгичда икки ҳафта сақлаш мумкин. Улар, одатда, иккала усул билан сақланганда ҳам витамин ва озиқавий бирикмаларини деярли бир хил ушлаб туради.
Эслатма! Меъёридан ортиқ апельсин истеъмоли ноқулайлик туғдириб, диареяга, шарбатидан кўп миқдорда ичиш эса тиш чиришига олиб келиши мумкин.
Нонуштадан олдин ейилганда ичак фаолияти яхшиланади, энг асосийси, қабзиятда фойда бериб, қорин дам бўлишидан сақлайди. Айни қиш кунларида апельсин дамламасидан тайёрланган шарбат иштаҳани очиб, иммун тизимини яхшилайди.
Қуритилган 2-3 дона апельсин пўстлоғига 1 литр қайнаган сув қуйилиб, бир соатга дамланади ва чой ўрнида кунига икки-уч маҳал ичилади.
Дунёдаги энг кўп апельсин етиштирадиган давлат бу Бразилиядир.
Апельсин шоколад ва ванилладан сўнг «севимли маҳсулотлар» орасида дунёда учинчи ўринда туради.
Апельсин мевалари дарахтда бир-бир ярим йил осилиб туради. Агар у қишгача узиб олинмаса, баҳор келиши билан яна яшил тусга киради. Кейинги ёзда териси қалинлашиб, кузда яна сарғаяди. Лекин таъми биринчи йилликда мазалироқ бўлади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил