Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилСанитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Эбола вируси кириб келишига қарши чоралар кўрилмоқда, фуқаролардан эса вирус авж олган ҳудудларга саёҳат қилмаслик сўралмоқда. Дунё бўйлаб ҳозиргача 300 га яқин тасдиқланган ҳолат қайд этилди.
Қайд этилишича, касаллик мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида қўмита мутахассислари давлат чегараларидан кириб келаётган фуқароларда тиббий кузатув олиб бормоқда. Қайд этилишича, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор.
Эбола вируси қанчалик хавфли?
Бу инфекция жиддий касаллик бўлиб, айниқса, Африка қитъасида тез-тез учрайди. Бу вирус касалланган ҳайвонларнинг қон, нажас, сийдик, тер, сўлаги ва бошқа тана суюқликлари орқали юқиши мумкин. Вирус касалланган одам ёки ҳайвоннинг биологик суюқликлари билан тўғридан-тўғри мулоқот орқали юқади.
Эбола инфекциясини даволашнинг ўзига хос усули йўқ, инфекцияланган одамларни даволаш эса симптоматик терапия билан амалга оширилади.
Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида 282 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган, шундан 42 таси ўлим билан якунланган. Бундан ташқари, касалликка гумон қилинган 1 100 га яқин ҳолат мавжуд. Угандада яна тўққизта ҳолат тасдиқланган, шундан бири ўлим билан якунланган.
ЖССТ томонидан қайд этилишича, Эболанинг глобал пандемияни чақириш эҳтимоли паст. Аввалроқ ЖССТ Марказий Африкада Эбола авж олишига сабаб бўлаётган Бундибугио вирусига қарши вакцина 6-9 ойни талаб қилишини билдирган эди.
Бир кун аввал Global health organisation CEPI (Эпидемияларга тайёргарлик инновациялари коалицияси) Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудларини қамраб олган ўта хавфли Ebola Bundibugyo вирусига қарши вакциналар ишлаб чиқишни тезлаштириш учун Moderna компанияси ва яна икки гуруҳга қарийб 60 миллион доллар ажратиши маълум бўлган эди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил