Давр нафаси      Бош саҳифа

УМРИМИЗНИ УЗАЙТИРАЁТГАН ЭЪТИБОР

Ўн етти йилдан буён «нуроний»лар сафидаман. Кексалар билан суҳбатда: «дунёда қарияларни шу даражада улуғлайдиган, қадрига етадиган мамлакат бўлмаса керак. Ҳаммасидан ҳам қувонарлиси, қадримиз йилдан-йилга улуғланяпти. Бундай эъзоз умримизни янада зиёда қиляпти», деган гапларни кўп эшитганман.

УМРИМИЗНИ УЗАЙТИРАЁТГАН ЭЪТИБОР

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча эълон қилинган «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони юртимизда истиқомат қилаётган миллионлаб кексалар учун ҳақиқий ғамхўрлик ифодаси бўлди.

Дарҳақиқат, одам кексайгани сари меҳрга, эътиборга муштоқ бўлиб қоларкан. Шундай вақтда биз жамғарма ходимлари улардан хабар олишимиз, кўнглини кўтаришимиз лозим. Кексалардан хабар олгани борсак, кўзда ёш билан интиқ кутган инсони келгандек қарши олишади. Сира қўйиб юборгиси келмайди. Қўлини дуога очиб, юртимизга тинчлик, танимизга соғлиқ сўрайди.

Ҳамқишлоғимиз, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Анорбой ота Жалилов тўқсон иккидан ошса ҳам тетик ва бардам. Бир куни қизиқиб бунинг сабабини сўрадим:

— Эҳ, ҳаётнинг биз кўрмаган ташвиши қолмади. Урушни ҳам, ундан кейинги қийинчиликларни ҳам бошдан кечирдик. Бу кунларга етиб келганимиз эса катта бахт бўлди. Илгари ҳаммани биргина қорин тўйдириш ғами қийнарди. Кексалар ҳақида қайғуриш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмасди. Мана, мустақиллик шамоли кўкрагимизга тегиб, бир йилда икки марта энг яхши санаторийларда соғлиғимни тиклаб келяпман. Танингиз соғ бўлгач, кайфият ҳам ўз-ўзидан аъло бўларкан.

Отанинг сўзларини эшитиб, юқоридаги фармонда назарда тутилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнаткашларни соғломлаштиришга йўналтирадиган маблағларнинг 30 фоизини пенсионерларни, биринчи навбатда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз тизимидаги санаторийларда соғломлаштиришга йўналтирилишини эслаб, Анорбой отанинг ҳали узоқ умр кўришларига шароит бисёр деган фикр кўнглимдан кечди.

Бизда ажойиб қадрият бор, нуронийси бор оилада улғайган фарзанд ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган даражада тарбия топади. Бугун юртимиз миқёсида оиланинг бу кичик таомили умуммиллий қадрият даражасига кўтарилди. Айниқса, ислоҳотлардан хабардор, маънавияти юксак, мутолаани севадиган инсонларнинг китоб, одамийлик, фаровон турмуш ҳақидаги суҳбатлари олтинга тенг. Уларда бошдан кечирган қийинчиликларни, қалбидаги армонларни, мана шундай замонда яшашнинг завқини ўз ҳаётлари мисолида ёшларга тушунтириб бериш имкони бор. 

Дунёнинг бир қанча ривожланган давлатларида кексаларнинг жуда кўп қисми ўз умрини қариялар уйида якунлар экан. Ҳатто айрим жойларда ота-онаси кексайган фарзанд уларга ғамхўрлик қилишдан кўра, қариялар уйига жойлаштиришни афзал кўришади. 2020 йилга бориб қариялар уйига ўн минглаб кексаларни жойлаштиришга тўғри келиши сабабли бундай биноларни янада кўпайтириш эҳтиёжи ортяпти экан. Қолаверса, ҳозирда кўплаб мамлакатларда пенсияга чиқиш 65 ёш этиб белгиланган. Айрим мамлакатларда бу чегарани 70 ёш қилиб белгилаш назарда тутилмоқда...

Нафақага чиқиб, юртнинг эътиборидаги инсон бўлиш бир пайтлар хаёлимизга ҳам келмаганди. Кексайганда қадр топиб, қилган озгина меҳнатинг муносиб баҳоланиб, хизматинг эътироф этилиб, рағбат, эътибор кўрсатилиши ҳар қандай нуронийнинг кўнглини равшан қилиши аниқ. Нуронийларга бундай муносабатни кўриб бизни эъзозлаётган юртга, халққа меҳринг яна бир карра ортади. Кўнглингдан қани юзга киргунча Ватанимга хизмат қилсам, деган фикр ўтади.

 Солиддин САЛОҲИДДИНОВ,

«Нуроний» жамғармаси Номданак қишлоқ фуқаролар йиғини жамоатчилик маркази раиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔34

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔36

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔220

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар