Давр нафаси      Бош саҳифа

Экологик Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

БМТнинг Нью-Йоркдаги Ўрмонлар бўйича форуми 21-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов халқаро ташкилотлар ҳамда БМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Экологик  Ташаббуслар халқаро ҳамкорлик муҳокамасида

Музокаралар давомида халқаро иқлим ва экологик кун тартибини илгари суриш, Ўзбекистоннинг ўрмонларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ташаббусларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳим учрашувлардан бири Глобал экологик жамғарманинг бош директори вазифасини бажарувчиси ҳамда стратегия ва операциялар бўйича директори Клод Гаскон билан бўлиб ўтди. Томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган GEFнинг 8-Ассамблеясига тайёргарлик, шунингдек, экологик ва иқлим лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди. Айниқса, Ўзбекистон ва Конго Республикаси томонидан илгари сурилган 2027-2036 йилларни «Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги» деб эълон қилиш ташаббуси ҳамда «Яшил қалқон» минтақавий лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми (UNFF) котибияти директори Жулиетта Биао билан учрашувда БМТ Бош Ассамблеясининг «Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ушбу ўн йилликни амалга ошириш бўйича Глобал йўл харитасини ишлаб чиқишда етакчи ролни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон томони UNFF ҳомийлигида Тошкентда ҳар йили вазирлар конференцияси ва ўрмонларни тиклаш масалаларига бағишланган экспертлар форумини ўтказишни таклиф этди.

БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТТД администратори ёрдамчиси Хаолян Сюй билан учрашувда томонлар қўшма экологик лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекис­тоннинг янгиланган миллий ҳиссаси – NDC 3.0 ҳужжатини ишлаб чиқиш, шунингдек, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини минтақавий илмий хаб сифатида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. БМТТД раҳбариятига Самарқандда бўлиб ўтадиган «Eco Expo Central Asia 2026» кўргазмасида иштирок этиш учун расмий таклиф юборилди.

БМТ Бош котибининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Селвин Харт билан учрашувда Ўзбекистон томони NDC 3.0 доирасидаги янгиланган мақсадларини тақдим этди. Ўзбекистон 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 2010 йил даражасига нисбатан 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини тасдиқлади. Шунингдек, Марказий Осиёнинг иқлим бўйича минтақавий музокаралар гуруҳини шакллантириш ҳамда Орол денгизи муаммосини халқаро кун тартибига олиб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўтказилган музокаралар халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган экологик ислоҳотлар ва ташаббусларга қизиқиши юқори эканини, шунингдек, хорижий ҳамкорларнинг экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш соҳаларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлади.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔60

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔187

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔182

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар