Экоолам      Бош саҳифа

АКА УКАНИ, СИНГИЛ ОПАНИ ТУШУНМАСА…

уларни дўстлаштиришнинг йўли бор

Сингил дастёрлик қиламан, деб акасининг буюмларини тартибга келтирди. Лекин балоғат ёшидаги йигитга бу ҳолат ёқмади. Унинг шахсий нарсаларига тегиши норозилик уйғотди.

АКА УКАНИ, СИНГИЛ ОПАНИ ТУШУНМАСА…

Худди шу каби ўсмирнинг фикр ва қарашларига аралашув ҳам бошқаларга нисбатан муросасизлигига олиб келади. Айниқса, бу ҳолат ака-ука ва опа-сингиллар билан юзага келиши кўп кузатилади. Бунинг сабаби нимада? Ота-она фарзандларини бир-бирига меҳрибон қилиб улғайтиришда қандай жиҳатларни эътибордан четда қолдирмаслиги зарур? — Оилада фарзандлар ўртасидаги муросасизлик аслида кичик  ёшлигидан бошланади, — дейди Республика «Оила» имий-амалий маркази илмий ходими, психолог Замира БИЛОЛОВА. — Ота-она бу ҳолатга «ёш бола бўлгандан кейин талашиб-тортишади-да», қабилида аҳамият бермайди. Улғайиб, балоғат ёшига етганда эса фарзандлари ўртасидаги тушунмовчиликларни пайқай бошлайди. Бунга бирор чора топишга уринади. Аслида эса болага ёшлигидан оиладаги ўрнини тушунтириб бориш, ўзидан катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатиш зарур. Акаси ёки опасига ҳурмат билан мурожаат қилишга одатланган болада катта бўлгач, бу туйғунинг салмоғи янада ошади. Оиланинг катта фарзандига эса ўзидан кичик ука ва сингилларини ҳимоя қилиш ҳиссини сингдириш зарур. Бу борада ота-она муносабати болага намуна бўла олиши керак. 

Танадаги ўзгаришлар боис ўсмир таъсирчан, қўрс, жиззаки, сал нарсага норозилик билдирадиган бўлиб қолади. Шунингдек, ўзига бино қўйиб,  бошқалардан устунлигини кўрсатишга интилади. Унга айтилмаган арзимаган ножўя гап ҳам салбий кечинмаларга асос бўлиши мумкин. Айниқса, қизлар асабий, сержаҳл, йиғлоқи бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар бир фарзандга алоҳида муносабат билдиришга тўғри келади.

Болани танбеҳ бергандек койиманг, бирини бошқаси олдида уришманг, уларга вазиятни тушунтиринг, холос. Муаммони ҳал қилишни, якуний қарорни ўзларига қўйиб беринг. Чунки улар энди нотўғри ва тўғри вазиятларни тушунадиган ёшда. «Мен вазиятга ечим топишда тўғри қарор қабул қилишингга ишонаман», каби сўзлардан фойдаланинг.

Фарзандларингиз ўртасида муросасизлик юзага келганда,  улар билан кўнгилдан суҳбатлашиб, ёшлигингиздаги ҳаётий мисолларини айтиб, керакли маслаҳатлар (танбеҳ эмас) беришингиз вазиятни енгиллаштиради.

Яна бир жиҳати шундаки, ўсмирлар иложи борича ёлғиз қолишни, ўз фикр-хаёллари билан банд бўлишни, суҳбатлашган тақдирда ҳам тенгдошлари, яқин ўртоқлари билан мулоқот қилишни хоҳлайди. Шундай экан, ўсмир фарзандингизнинг хонаси, буюмлари алоҳида бўлишига эътибор беринг. Бу ҳам улар ўртасидаги  келишмовчиликни бартараф этишнинг бир усули.

Фойдали тавсиялар:

 Одатда, катта фарзанд зиммасига кўп вазифалар юклаш натижасида унда норозилик туғилади. Оқибатда эса ўзидан кичик ука ва сингилларининг кўп ишлардан озод этилгани жақлини чиқариши, уларга нисбатан салбий қарашни юзага келтириши мумкин. Шу боис бирор иш буюришда адолатли бўлинг.

  Бирига билдирилган яхши фикрларни иккинчисига ҳам айтинг. Уларнинг ўзига хос жиҳатларини мақташга ҳаракат қилинг.

  Катта фарзандингизга бирор иш буюриб, кичигига унга кўмаклашишни айтинг. Зиммасидаги вазифани бирдек ҳис қилиш ҳамкорлик туйғусини шакллантиради.

  Ҳеч қачон болаларни бир-бири билан солиштирманг. Оилада ака ёки уканинг ўзидан устунлигини кўрган болада унга нисбат рақобат ҳисси шаклланади. Бу ҳолат вақт ўтиши билан жиддий тус ола бошлаши мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар