Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилАмир Темур хиёбонидаги ўриндиқда китоб ўқиб ўтиргандим. Болакайнинг «вой, супермен…» деган ҳайрат тўла овози эътиборимни тортди. Ён атрофдан мультфильм қаҳрамони либосини кийиб юрувчиларни қидириб тополмадим.
Жажжи товуш эгасининг Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳайкали томонга ҳайрат билан қараб турганига кўзим тушди-ю, ҳаммасини тушунгандай бўлдим. Қўлини юқорига кўтариб турганча тасвирланган ҳайкал болакайда мультфильмлардаги учиб юриб, одамларга яхшилик қилувчи қаҳрамонларни эслатган бўлса, ажабмас.
Дарҳақиқат, ҳайкал шундай маҳобатли ишланганки, бир қарашдаёқ буюк ишлар қилишга қодир инсон кўз олдимизда гавдаланади. Ҳайрати бежиз эмаслиги, ўхшатиши нақадар мослигини кўриб, боланинг ота-онаси севиниб кетди...
Шу кезда мени масаланинг бошқа жиҳати хавотирга соларди. Нега ота-она уйдан чиқа туриб, фарзандига «бугун сенга буюк бобокалонимизни таништирамиз», дейишмаган? Ҳали мактабга ҳам чиқмаган бу болакай балки буюк Соҳибқиронни билмаслиги мумкиндир, лекин ёнида турган ота-она «йўқ, бу супермен эмас, ҳақиқий қаҳрамон, у буюк ишлар қилган…», деб тушунтиришмади? Наҳотки, болакайнинг ота-онаси ҳам бу буюк сиймони супермен деб ўйлаётган бўлса?
Балки баъзилар бола ҳали бунақа гапларни тушунмайди-да, деб ўйлаётгандир. Бугун ҳатто, боғча ёшига етмаган бола ҳам телефон, компьютер ва яна бошқа кўплаб техникаларни тушунади, ишлата олади. Сўз усталаридан бири айтганидек, ҳозирги болаларнинг тили «она», «дада» деб эмас, «алло» деб чиқяпти. Демоқчи бўлганим, шунчалар мураккаб техникаларни бошқараётган болакай қанақасига ўз тилида айтилган гап-сўзларни тушунмаслиги мумкин? Наҳот, бола ўз бобокалонларини таниши учун мактабга чиқиб, тарих фани ўқитилишини кутиши керак?!
Менимча, аслида муаммо катталарнинг болалардаги қарашлар, ўй-фикрларга бефарқлигида бўлса керак. Бола томоша қилаётган мультфильм, кўрсатувлар, ўйнаётган компьютер ўйинлари, уни қизиқтираётган саволлар ота-онанинг бефарқлиги оқибатида эътиборсиз қолдириляпти. Шундай бўлгач, бола ўзини қизиқтирган барча саволларига ўзича жавоб топишга, тўғрими-нотўғрими, ўзича ҳукм чиқаришга мажбур бўлади-да.
Фарзандлари билан сайру саёҳатга чиққан ота-оналарни кўп кузатаман. Улар бошқа ишларини қўйиб, болалари, оиласи билан айланишга вақт ажратгани қувонарли ҳол. Бу каби сайрлар оиланинг ҳар бир аъзоси учун ўзига хос маданий ҳордиқ экани, шубҳасиз. Шу билан бирга, улардан муайян сабоқ ҳамда маънавий озиқ ҳам олинса, нақадар гўзал иш бўларди.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил