Саломатлик      Бош саҳифа

ЮРАК ХУРУЖИГА ҚАРШИ ҲИМОЯ

Лавлаги кам қувватли, парҳезбоп сабзавот бўлгани учун парҳез тутаётган кишилар хавотирсиз ўз таомномасига қўшишлари мумкин. Кам­қонликни даволашда, ошқозон ҳазми бузилганда ва юрак хасталигида шифокорлар, албатта, лавлаги истеъмол қилишни тавсия этади.

ЮРАК ХУРУЖИГА ҚАРШИ ҲИМОЯ

Лавлаги таркибида B витамини кўплиги сабабли у қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу илдизмева қонни тозалаб, томирларни кенгайтиргани учун хафақон (гипертония), атеросклероз ва бошқа юрак-­қон то­мир касалликларида тавсия этилади.

Халқ табобатида лавлаги илдизмеваси ва яшил баргларидан доривор малҳам тайёрланиб, танадаги заҳарли моддаларни суриб чиқаришда фойдаланилади. Бундан ташқари, у юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиб, мустаҳкам ҳимоя тизимини яратади. 

Мутахассислар лавлагини жисмоний ва ақлий толиқиш даврида истеъмол қилишни тавсия этишади. Сабаби, қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади. У кайфиятни кўтариб, танага қувват бағишлайди. Қизил лавлаги ҳомиладорлар учун жуда фойдали маҳсулот бўлиб, таркибидаги  фолий кислотаси ҳомила ривожланишида асқатади,  боланинг муддатидан олдин туғилишидан ҳам ҳимоялайди. 

Венгрияда ўтказилган тадқиқотларда аниқланишича, лавлаги шарбати таркибидаги моддалар танадаги ўсимта ривожланишини секинлаштириб, тери ва ўпка саратонининг олдини олиши  исботланган. 

Шунингдек, лавлаги нафас йўлларида муаммоси бор беморлар, хусусан, астманинг олдини олишда беқиёс неъматдир. Лавлаги таркибидаги К витамини тана учун иммун тизимини мустаҳкамлаб, турли зараркунандалардан асрайди.

Спорт билан тинимсиз шуғулланувчиларда куч-қувват, албатта, катта аҳамиятга эга. Лавлаги таркибидаги углеводлар танага етарли миқдорда куч йиғиб, уни тана қисмларига тўғри тақсимлашда ёрдам беради. Шунингдек, лавлаги шарбатини ичиш кишида чидамлилик ҳиссини оширади.

Танада калий етишмаслиги инсульт хавфини оширади. Шунинг учун калийга бой лавлаги юрак ишини яхшилаб, хуружни камайтиради. Лавлаги ёшартирувчи хусусиятга ҳам эга. Чунки унинг таркибидаги фолий кислотаси одам вужудида янги ҳужайралар пайдо бўлишига замин яратади. Аммо уни меъдаси заиф ва ошқозони ширасида нордонлик юқори (зардаси қайнайдиган) бўлган беморлар бу илдизмевани емагани маъқул. Яна лавлагидан кўп миқдорда истеъмол қилиш буйрак ва қовуқда тош йиғилишига сабаб бўлади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар