Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛАДАГИ  МАСЪУЛИЯТЛИ  ИШ

Ўқийман деб шаҳарда юриб, уй ишларидан қўлим чиқиб кетибди. Нима қилсам ҳам ўхшамаяпти, қайтага мендан кичик синглим жуда чаққон, нима иш буюрсангиз йўқ демай, бирпасда уддалайди. Дангасалик қилибми ёки синглимга ишонганим учунми, қозон-товоққа аралашмай қўйдим. Буни сезган ойим нуқул овқат қилса ё нон ёпса, хуллас, пишир-куйдирда дарров мени ёнига олади. Ўргансин, билсин, дейди-да.

ОИЛАДАГИ  МАСЪУЛИЯТЛИ  ИШ

Бир куни бувижоним мени чақириб: «Қизим, роса шўрва ичгим келяпти, пишириб бергин, қўлингдан бир шўрва ичай», деб қолди. Ана ҳаяжонланиш, ана саросимани кўринг. Нима дейишимни билмай «хўп бўлади», дея қолдим.

Ойимдан ўрганганларимни эслаб, бир амаллаб киришиб кетдим. Бунинг устига, бувим ҳам бошимда туриб, худди қайноналардек зийраклик билан назар соляпти. Аввал ишни картошка, сабзи тозалашдан бошладим. Қанча арчсам ҳам сира кўпаймаётгандек...

— Қизим, оиладаги энг масъулиятли иш аёлда бўлади. Турмуш ўртоғи олиб келганларини тежаб ишлатиш аёл кишининг энг муҳим вазифасидир. Қара, сабзавотларнинг ярмини пўчоққа айлантиряпсан, бунда топган-тутганини чиқитга айлантирасан-ку? — деди секингина қилган ишимга ишора қилиб.

— Бувижон, картошка-пиёзни сотиб олмасак, уйда етиштирамиз-ку, шугина билан камайиб қолармиди, — дедим айбимни хаспўшлаш мақсадида.

— Гап кам ёки кўплигида эмас, аёл кишининг тежамкорлигида! Аёл тежамкор бўлса, эркакнинг топиш-тутишида ҳам, рўзғорда ҳам барака бўлади, — деди яна картошкага ишора қилиб. — Сен ҳозирдан тежамкорликка ўрган, «бор экан-ку», деб ҳамма нарсани исроф қилаверма. Кейин аттанг қилиб, борида пора-пора, йўғида бечора бўлиб ўтирасан.

— Хўп-хўп, — дея ишимни давом эттирдим.

Бувим ўзи шунақа. Бир иш қилишни бошлашим билан исроф қилма, уволи тутади, қадрига ет, деб такрорлагани-такрорлаган. Қайга кирсам, албатта, ортимдан киради. Ё чироқни ўчирмай кетган ёки сув жўмрагини охиригача бурамаган бўламан...

Бир неча йил олдин тўйим бўлди, қайнонам ҳам тежамкорликда бувижонимдан қолишмайди. Ҳар қалай, битта сўзни эшитаверган киши ҳақиқатан ҳам ёд бўлиб кетганидан шу ишни қилмаслик ҳаракатида бўлар экан.

 Ёшим ўтган сайин нима учун бувим шундай йўл тутганини, бу зиқналик эмаслигини тушуниб етдим. Болаларим катта бўлгани боис бошқа уйга кўчиб чиқдик. Ҳар ой коммунал тўловларни тўлаш вақтида бувижоним гапларини эсга оламан. Аслида нега уйимизда чироқ ўчмайди, газимиз нега тугамайди, сувимиз бир кун ҳам тўхтаб қолмайди, булар қаердан келади, деган савол мени умуман  қизиқтирмаган экан. Бор-ку, дея ишлатаверган эканмиз.

Бугун эса бу зиқналик, қизғаниш эмас, тежамкорлик эканини англаб етдим. Ҳалигача овқатга уннашдан олдин ўша воқеани — бувимнинг гапларини эслайман: «Оиладаги энг масъулиятли иш аёлда бўлади. Турмуш ўртоғи олиб келганини тежаб ишлатиш аёл кишининг энг муҳим вазифасидир. Қара, сабзавотларнинг ярмини пўчоққа айлантиряпсан, бунда топган-тутганини чиқитга айлантирасан-ку!..»

Хайриятки, ёшларни ҳаётга тайёрлаш, ўргатиш учун шундай мўътабар инсонларимиз бор. Мана, ҳозир қайнонам фарзандларимга йўл кўрсатувчи. Мен билмаганларимни қайнонам ўргатади. Тежамкорлик, исроф қилмаслик каби тушунчаларни турли ҳикоялари, ибратли масаллари орқали фарзандларимга етказади.

Муқаддас ҚЎЧҚОРОВА,

Чуст тумани




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар