Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИШСИЗ БЎЛИШ — АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда Тошкент шаҳрида оилавий ажримлар уч баробарга ошган. Шу боис жамиятимиздаги бу ўткир ижтимоий муаммога қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, Тошкентдаги маҳаллаларнинг психолог ва ҳуқуқшунослари жалб қилинган яраштирув комиссиялари фаолияти натижасида 2016 йилда 1361 бола тарбияланаётган 1012 оиланинг ажрашиб кетиши олди олинди. Аммо бу ҳали етарли дегани эмас, албатта.

ИШСИЗ БЎЛИШ — АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Шу боис 2016 йил 2 декабрда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Жиноят ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари, Адлия, Ички ишлар бош бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, «Тошкент почтамт» филиали ҳамкорлигида «Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида» қўшма қарор қабул қилинган эди. Мазкур қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти хусусида Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мирзоҳид ОБИДОВ қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Қарор ўн олти банддан иборат. Унда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг вазифаси белгилаб берилган. Қарорнинг асосини ташкил этадиган жиҳат бу — суд қарори асосида болага алимент тўлаши мажбур бўлган фуқаронинг ўз вазифасини бажармай, қочиб юришининг олдини олишга қаратилган. Чунки шундай кишилар борки, улар ўзига тўқ, яшаш шароити яхши, аммо ўз пушти камаридан бўлган боласига алимент тўлашни истамайди. Ёки атайин ойлиги кам бўлган ишга ўзини расмийлаштириб қўяди, мавжуд моддий имкониятларини яширишга уринади. Шу боис ана шу қўшма қарор ишлаб чиқилди. Лекин бу ҳужжат қонунга итоаткор (алиментни ўз вақтида тўлайдиган) фуқарога тааллуқли эмас.

Энди, дейлик, аёл алимент ундириш бўйича судга даъво аризасини киритса, унинг ижроси таъминлангунча кузатилади. Мазкур жараёнда қайси давлат органи иштирок этса, барчаси ўзига тегишли қисми бўйича масалани ўз назоратига олади. Алиментни ундириш иши нафақат суд ижрочилари, балки бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Агар фуқаро ишсиз, тўловга қобилияти ҳақиқатда йўқ бўлса, у қонуний тартибда ишга жалб қилинади. Меҳнат бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишламаётган отага мониторинг асосида вакансияларни таклиф этади. Уни ишга жойлаштириш масаласига ёрдамлашади. Зарур ҳолларда чет элга чиқиш имкониятидан ҳам вақтинча маҳрум этилади.

2016 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21 минг 904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 9307 таси ёки 42 фоизи кейинги 2 йил давомида қўшилган. Виртуал қабулхона орқали ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 3 ой муддатда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига келиб тушган жами 1524 та мурожаатдан 688 таси (45,1 фоиз) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалаларни ташкил қилган.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Олимпия  шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

🕔09:20, 25.08.2025 ✔57

Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.

Батафсил
Йўллардаги йиллаб  келаётган  муаммоларга  ким  жавоб бериши  керак?

Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?

🕔13:55, 05.07.2025 ✔132

Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.

Батафсил
Eco Expo  Central Asia: Табиат билан уйғун  тараққиёт  сари муҳим  қадам

Eco Expo Central Asia: Табиат билан уйғун тараққиёт сари муҳим қадам

🕔15:53, 26.06.2025 ✔173

19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар