Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИРОВНИНГ ҲАҚИ ЭВАЗИГА КЕЛГАН СОВҒА

— Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Харидни якунлаб, тўловни қилиб бўлиб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмасди. Шу пайт у тўхтади.

БИРОВНИНГ ҲАҚИ ЭВАЗИГА КЕЛГАН СОВҒА

— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.

— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай қилган бўлса, қайтиб бориб, шарманда қиламиз!

— Йўқ,— деди дўстим хотиржам. — Атирга пул олмабди. Кўрмаган,  шекилли.

У матоҳнинг нархи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта тўкин чойхонасига етарди.

— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан, ўзига зарар! Ундан кўра, шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.

— Э, калланг борми ўзи?!. — деди дўстим хуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетсинми?! Кечаси ухлолмайман-ку!

Бу гапдан кейин дўстимни замонадан ортда қолган аҳмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак, деб ҳисобладим. Маишатнинг хумори тутиб, роса сўкдим, ичимда.

— Ким билиб ўтирибди?! — дедим сўнг қоним қайнаб.

— Ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим кўрсаткич бармоғини осмонга қаратиб.

Шу пайт юрагимнинг бир томири узилгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Дўстим нималарни ўйлаяпти?! Менинг дардим эса нимада?!.

Шубҳасиз, Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто, қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.

Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир ҳаромни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўяётгандай...

Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:

— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?! — деди ажабланиб.

Шу пайт олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак, у шу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётганини айтиб, қилган ишимиз учун иккимизга усти ўралган совға берди.

Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман, бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам, қимматбаҳо атир ва битта карта. Унга кўра,  мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.

Дўстимнинг ҳалоллиги, қилган иши, савоби ортидан камина ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?! Дўстим-ку, ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Мен-чи?!

Шуни ўйласам, барчага бир гапни айтгим келади: «Бировнинг ҳақидан қўрқайлик»!

Нодир МАЖИД




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар