Экоолам      Бош саҳифа

ЎЙЛАМАЙ АЙТИЛГАН СЎЗ

фарзандингизга қандай таъсир кўрсатади?

«Йиғлама, дедим! Бас қил! Ўчир овозингни!»

Зарда билан айтилган бу гап беихтиёр эътиборимни тортди. Ён-веримга разм солиб қарасам, мендан сал нарида бир болакай тинмай инжиқланар, онаси уни овутолмай хуноби ошарди. Она бирпасда бундан ҳам таҳдидли сўзларни ёғдириб ташлади...

ЎЙЛАМАЙ АЙТИЛГАН СЎЗ

Бу ҳақоратомуз гаплар гарчи менга айтилмаётган бўлса-да, эрталабки мусаффо кайфиятимга таъсир ўтказмай қолмади. Ўйлаб қолдим, бундай таъна-дашномга нишон бўлган норасида болакайга бу гаплар қандай таъсир кўрсатаркан?

— Гоҳида боламизга айрим сўзларни ўйламасдан айтиб юборамиз, — дейди психология фанлари номзоди, доцент Лола НАЗИРОВА. — Бундай гапларга шунчалик ўрганиб қолганмизки, унинг айтилиши худди безарардек туюлади. Бироқ психологларнинг таъкидлашича, айнан шундай гаплар бола руҳиятини қаттиқ жароҳатлайди.

Баъзида катталар шундоғам ўзини босиб ололмай қийналаётган фарзандига кўмаклашиш ўрнига «Бас қил! Йиғлама! Ўчир овозингни!»  дея дўқ қилишади. Шундан сўнг йиғининг баттар авж олаётганидан ажабланишади. Болага айтилаётган ҳар бир сўз буйруқ оҳангида, бақириб эмас, эркалаш ва юпатиш оҳа­нг­ида бўлиши зарур. Жаҳл қилиб айтилган сўздан бола қаттиқ ранжийди. Ўзини айбдор ҳис қилади. Бундай пайтларда баъзи болалар инжиқланиб норозилигини кўрсатса, ўсмирлар жаҳл билан қарши чиқиш йўлини танлайди. Кейинчалик бола онгли равишда эмас, катталарнинг дўқ-пўписасидан қўрққани учунгина тинчланадиган бўлиб қолади. Боладаги бундай руҳий зўриқиш ҳолати баъзи касалликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. 

Жаҳл устида бепарволик билан айтилган «сен аҳмоқсан», «дангасасан», «инжиқсан» каби ҳақоратлар бола ўзини чиндан ҳам худди шундай ҳис қилишига сабаб бўлади. Бу ўринда бола «катталар айтаётган ҳар бир гап албатта рост», деб ҳисоблашини унутмаслик керак. Ҳатто, у боғча ё мактабдаги тенгдошига: «биласанми, мен аҳмоқман, ойим шундай деди», дея мақтаниши ҳам мумкин.

Гоҳида нима биландир банд эканини билдириш учун ота-она фарзандига «мени тинч қўй!» дейди. Бундай гапни тез-тез эшитадиган болада «мен ота-онам учун унчалик аҳамиятли эмасман», деган фикр пайдо бўлади. Ҳатто, жаҳл устида айтилганда «мен умуман керак эмасман, мендан қутулишни хоҳлашади», деган хулосага келади. Ота-онанинг шунчаки, ўйламасдан қилган бундай муносабати оқибатида бола доимий тушкун кайфиятга гирифтор бўлади. 

Шу каби сўзлар бола руҳий оламига салбий таъсир этиб, ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган мустақил шахс бўлиб улғайишига тўсқинлик қилади. Шундай экан, болага айтиладиган ҳар бир сўз, муомала ва муносабат чуқур ўйлаб, мулоҳаза юритиб қилиниши зарур. Акс ҳолда, фарзандимиз ҳаётини ўйламай айтилган бир сўз орқали барбод қилиб қўйишимиз ҳеч гап эмас. 

Феруза ФУЗАЙЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔5

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔5

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔3

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар