Саломатлик      Бош саҳифа

ҚУЛОҚНИ ҚИЙНАГАН ОТИТ

Қулоқ оғриғи ҳам тиш оғриғидек гап. Лўқиллаб, жонимизга озор беради. Айниқса, болалар бу касалликдан азият чекса, тинимсиз йиғлаб, безовталанади. Каттаю кичикни бирдек азоблайдиган бу хасталикни отит, деб аташади.

ҚУЛОҚНИ ҚИЙНАГАН ОТИТ

— Отит қулоқнинг яллиғланиш касаллигидир, — дейди Яшнобод туманидаги 30-­оила­вий поликлиника отоларингологи Олмос ­ИБОДОВ. — Унинг ташқи, ўрта ва лабиринтит турлари мавжуд.

Ташқи отит

Ташқи отитга ташқи эшитув йўлига инфекция кириши, шунингдек, қашиниб ёки ҳашарот чақиб яраланиши, куйиш, совуқ уриши, бирор нарса билан қулоқ ковлаш кабилар сабаб бўлади. Бунда қулоқ қичишиб, уни босиб кўрилганда оғриқ пайдо бўлади. Эшитиш қобилияти бироз пасаяди. Шифокор кўрсатмалари ва тозаликка риоя қилинса, батамом соғайиб кетади. Ташқи отит қайталаниши ҳам мумкин.

Кўпроқ болаларда учрайди

Ўрта отит кўпроқ ёш болаларда учраб, бирмунча оғир кечади. Қулоқ қаттиқ оғрийди. Ҳарорат кўтарилади ва эшитиш анча пасаяди. Мия ва унинг пардасига асорат бериши мумкин. Ўрта отитга кўпинча юқори нафас йўлларининг яллиғланиши билан кечадиган юқумли хасталиклар — грипп, ўткир респиратор касалликлар, қизамиқ сабаб бўлади. Бунда яллиғланиш жараёни бурун ҳалқумидан эшитиш найи орқали ноғора бўшлиғига ўтади. Ҳосил бўлган йиринг баъзан қулоқ пардасини тешиб, ташқи эшитув йўлидан оқиб чиқади. Ўрта отитнинг пайдо бўлишида адиноид, полип, бурун бўшлиғининг қийшайиши кабилар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Касалликнинг илк аломатлари кўриниши билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, бемор бутунлай тузалиб кетади. Эшитиш қобилияти ўз ҳолига қайтади. Баъзан сўрғичсимон ўсиқ катаклари ва улар оралиғидаги тўсиқларнинг яллиғланиши каби асоратлар юзага келиши ёки касаллик сурункали шаклга ўтиши мумкин.

Сурункалиси янада хавфли

Сурункали отитда вақти-вақти билан йиринг оқиб туради, эшитиш қобилияти пасаяди. Сурункали отит хавфли касаллик, айниқса, холестеатома (суяк емирувчи) ҳосил бўлиши жуда хавфли. Унда аста-секин суяк емирилиб боради. Йиринг ички қулоққа ўтиб, лабиринтит юзага келади. Бунда бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, мувозанат бузилиши каби аломатлар кузатилади. Сурункали отитга хос аломатлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ўз вақтида даволанмаса, менингит, сепсис, ҳатто, мия тўқимаси абцесси каби асоратлар рўй беради. Бу касалликда қулоқ пардасида доимий тешик мавжудлиги туфайли қулоққа сув кирганда дард зўраяди. Шунинг учун чўмилганда ва бош ювганда пахтани вазелин ёки бошқа ўсимлик ёғига шимдириб, қулоққа тиқиб қўйиш керак. Қулоқдаги оғриқларга  томоқ ва бурун соҳасидаги касалликлар сабаб бўлади. Чунки юз соҳасидаги асаб толалари бир-бири билан узвий боғлиқ. Айрим вақтлар ўрта отит кучли оғриқ, қулоқдаги ҳар хил шовқинларга, эшитиш қобилиятининг пасайиши, ҳарорат кўтарилишига сабаб бўлади.

Фойдали тавсиялар:

 Юқори нафас йўллари касалликларини ўз вақтида даволаш муҳимлигини унутманг.

 Соғлом турмуш тарзига мунтазам риоя қилинг.

 Қулоқда бирор оғриқ ва безовталик юзага келса, ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар