Экоолам      Бош саҳифа

«СЕНИНГ КЎЗИНГДА УЛКАН МУВАФФАҚИЯТНИ КЎРЯПМАН»

ўсмир орзусида катта куч яширинганини унутманг

«Келажакда ким бўлмоқчиман?» мавзусида ёзган иншони ҳеч ким ёдидан чиқармайди. Эслайсиз, хаёлан турли касбларни эгаллардик.

«СЕНИНГ КЎЗИНГДА УЛКАН МУВАФФАҚИЯТНИ КЎРЯПМАН»

Орадан йиллар ўтиб, синфдошларимнинг деярли етмиш фоизи ўзи орзу қилган соҳанинг эгаси бўлди. Ўйлаб қолдим, демак, боланинг тасаввурлари беиз кетмас экан. Устозимиз шу орқали қалбимизда ҳаётий интилишни уйғотибди. Болаликдаги ўй-хаёллар балоғат даврига келиб аниқ мақсад ва ҳаракатга айланади.

— Орзу қилиш, айниқса, ўсмирлик даврида жуда муҳим, — дейди психолог Венера ЭРМЕТОВА. — Лекин айрим ёшларда, сиз айтгандек, ҳаётга бефарқлик, ҳафсаласизлик кайфияти устун. Бу «иллат»нинг пайдо бўлиш ўчоғи эса оила. Ота-она бир-бирига меҳрли бўлмаса, кўнгли ҳавас билан тўлиб-тошмаса, болада бу туйғу қандай шакллансин. Улар балки  айтишиб, гап талашмас, лекин муносабатларида бефарқлик устун. Бола буни вужуди билан ҳис қилади. Натижада унинг руҳий мувозанати бузилади. Агар фарзанд руҳий танг аҳволда улғайса, орзу қилиш қобилияти ва малакаси ҳосил бўлмайди. Ўз келажагини тасаввур қила олмайди. Бу ҳолат эса «бўламан», «эришаман», «оламан», деган туйғуларга энг катта тўсиқдир. Улар олдига мақсад қўйиши учун хотиржам, илиқ, меҳрли муҳит керак.

Баъзи болалар сохта орзуларга берилади. Ўзининг қандай қобилият эгаси эканини, имкониятларини тушунмайди. Ички қўрқув уларни мавҳум хаёллар билан ҳимояланишга мажбур қилади. Аслида эса, уларда ҳаракатга ундовчи куч етишмайди. Фақатгина бошқалардан кам эмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлади, холос.

Бола орзу қилиши учун унда ҳавас уйғотиш зарур. Ота-она дастурхон атрофида, оилавий суҳбатларда ўзининг ҳаётга иштиёқини кўрсатсин.  Телевизор қаршисида: «Қара-я, ёшларга қанчадан-қанча имкониятлар очиб бериляпти», деган гапнинг ўзи ўсмир қалбига чўғ солиши мумкин. Бола балки бу гапни эътибор билан эшитмас, лекин ботиний онгига шундоққина жойлашади. Қарабсизки, эрталаб у ҳаётга ишонч билан уйғонади. Кўнглида беихтиёр янги ғоя ва ишларни бошлаш туйғуси барқ уради. Фарзандига таъсир кўрсатишни истаган ота-она фикрини унга ҳиссиёт билан ифодалаб берса, ижобий натижага эришиши мумкин. 

Ота-она ўзига паст баҳо берса, фарзандининг орзуларига бепарво бўлади. «Мен кимман-у, сен ким бўлардинг. Барибир бу ишларни амалга оширолмайсан», деб ҳаётдан норози кайфиятини ҳиссиётлар орқали ифодалаш, боланинг юрагидаги умидларини пучга чиқаради.

Бугун ёшларимизнинг қалбида юз очаётган орзуларини нозик бир ниҳол каби парваришласак, эртага хирмон-хирмон ҳосил бериши аниқ.  Масъулият эса яна ўз-ўзидан оила даврасига, ота-оналар, устозлар зиммасига тушаверади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди. 




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар