Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«СОВҒАНГ БЎЛМАСА,  ЖАВОБИНГНИ БЕРАМАН!»

ёхуд «Ташвишинг бўлмаса, қиз узат»ни ўқиб… 

Данғиллама ҳовли ёки бир дунё совға-саломга нима дейсиз? Рад этиш қийин-а? Эвазига ўғлингизнинг бахтли турмушидан кечишингизни сўрашса-чи?

«СОВҒАНГ БЎЛМАСА,  ЖАВОБИНГНИ БЕРАМАН!»

Тўғри, бироз ўйлантирадиган масала. Лекин орамизда мол-дунё учун фарзандининг ҳаётини қурбон қилаётганлар талайгина. Газетамизнинг 51 (241)-сонида эълон қилинган «Ташвишинг бўлмаса, қиз узат» мақоласи чоп этилгач, мавзу юзасидан муносабат билдирган муштарийларимизнинг  мулоҳазаларидан бунга яна бир бор амин бўлдик.

Данғиллама ҳовлиси бўлсин...

— «Мақолада айни мени қийнаётган муаммо кўтарилибди, — дейди таҳририятга қўнғироқ қилиб ўзини тошкентлик Лазиза, деб таништирган мухлисимиз. — 21 ёшли қизим бор. Совчилар бир марта келади-ю, шу билан қайтиб кўринмайди. Кўп қаватли уйда туришимиз уларга маъқул эмасмиш. Ортидан келадиган меҳмонларни данғиллама ҳовлига олиб келишни истармиш. Кеча совчиликка келган икки аёл ҳам, қизимнинг рўзғор тутиши, пазандалиги, одоби қолиб, яшаш шароитимиз, машинамиз бор-йўқлиги, нималар қўшиб узатишимизни суриштира кетди. Уларнинг саволларига жавоб беришни ўзимга эп билмадим. Бугун хонадонимга келиб, гапни олди-берди, латта-путтадан бошлаган аёлдан нимани ҳам кутиш мумкин...»

Қадимдан келин бўлмишнинг ота-онаси, оиласи, аждодлари суриштирилган. Улар  зиёли, маънавиятли инсонларнинг қизи фарзандига тўғри тарбия бериб, уни оиланинг муносиб давомчисига айлантиришини яхши билишган. Бугун «қулчиликка» бораётганларни бўлажак келиннинг уй-жойи, куёв томонга жўнатадиган буюмлари, борингки, моддий ҳолати билан қизиқишини эса очиқ-ошкора маънавиятсизликдан бошқасига йўйиб бўлмайди.

Саломидан  совғаси «азиз»

Аслида сарпо деганлари ёш оила турмушини изга солиш учун кўмак эмасми? Шоли орасида сув ичишга уринаётган курмакларни-ку, айтмаса ҳам бўлаверади. Қизнинг онаси қайнонадан тортиб қайнсингилгача неча йил сарпо ташиши керак? Бечора она қизининг бахтли бўлиши учун бир умр бозор-ўчар қилишга мажбурми? Келинига шундай талабларни қалаштириб ташлаётган қайнона унинг онаси ўрнига бир ўзини қўйиб кўрса бўлармиди.

— Ўтган йили яқин қариндошим қўш келин туширди, — дейди ўзини таништиришни истамаган бир газетхон. — Каттаси ўзига тўқроқ оиладан эканми, олиб келган мебелидан тортиб, улашган совға-саломигача қимматбаҳо. Қудадан тортиб, унинг узоқ қариндошининг туғилган кунига ҳам алоҳида йўқлов жўнатарди. Кичик келиннинг эса ота-онасида бундай имконият йўқ эди, назаримда. Сарполари ҳам эл қатори. Аввалига катта келиннинг онаси юборган тақинчоғу, кийим-кечакларга маст бўлиб юрган қайнона, кичик келинга эътибор бермади. Бора-бора «нега униси қилганни буниси қилмас экан», деб талабини ошира бошлади. «Мен не-не умид билан келин оламану, битта туғилган кунимда тузук совға беролмайдими?» деб келиннинг жавобини бериб юборди. Бир-бирига кўнгил қўйган икки ёш эса оиласининг бузилишини хоҳламай, пана-панада учрашиб юрибди.   

Бундай вазиятда оиланинг боши саналган эркаклар нега парда ортида қолиб кетяпти?.. Улар фарзандининг бахти арзимаган буюмлар сабаб ярим бўлиб қолаётганини кўрмаяптими? Наҳотки, келинидан совға талаб қилаётган хотинига эрнинг сўзи ўтмаса...

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар