Саломатлик      Бош саҳифа

У ҲАММАГА БЎЛАР ОЗИҚ

Дастурхонимизни безайдиган паловнинг асл мазаси сабзида. Унинг ширали таъми билан бирга, фойдали хусусиятлари ҳам талайгина. Табиатнинг бебаҳо бу неъмати тўрт минг йилдан буён инсонларни тетиклаштириб, қувватига қувват қўшиб келмоқда.

У ҲАММАГА БЎЛАР ОЗИҚ

Сабзининг 60 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, таркиби В1, В2, В6, С, E, K,  A (каротин), PP дармондорилари ҳамда қанд, углевод, кальций, калий, фосфор, натрий, темир, йод, магний каби моддалардан иборат. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, сабзи ичакдаги санчиқни қолдиради, оғриқни босади. Ўрта асрларда ундан юрак-қон томир, жигар касалликларини, шунингдек, гепатит ва йўтални даволашда кенг фойдаланилган.

Умримизни узайтиради

Сабзи танада углевод алмашинувини яхшилайди ва овқат ҳазмини осонлаштиради. Эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради. У авитаминоз, дармонсизлик, камқонликда тавсия этилади. Шарбати гастрит, энтерит сингари ошқозон-ичак касалликларини даволашда наф бериб, қабзиятни бартараф этади. Юқори нафас йўллари шамоллаши, йўтални бартараф этишда ҳам сабзи шарбати сезиларли самара беради.

Тадқиқотлар сабзи ўпка, кўкрак ва ичак саратони хавфини 40 фоизга камайтиришини кўрсатди. Бу сабзи таркибида мавжуд бўлган фалькаринол ва фалькариндиол деб номланувчи табиий моддалар сабаб юз беради.

Япониялик олимларнинг таъкидлашича, қизил сабзини мунтазам истеъмол қилиш инсон умрини 7 йилга узайтиради.

Ножўя таъсирлари

Сабзини ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида ва ингичка ичак шамоллаганда истеъмол қилиш мумкин эмас. Сабзи аллергияси бор кишиларга ҳам тавсия этилмайди. Бу маҳсулотни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш уйқу чақириб, бўшаштиради. Баъзан кўнгил айниши ва бош оғриғига ҳам сабаб бўлади. Қалқонсимон без касаллигида сабзи таркибидаги каротинни тана яхши ўзлаштиролмайди.

Қизиқарли маълумотлар

 Уч дона сабзи беш километр масофани пиёда босиб ўтишга етадиган куч бера олади.

 Сабзининг 88 фоизи сувдан иборат.

 Диетологларнинг айтишича, мунтазам истеъмол қилинган сабзи инсульт хавфини 70 фоизга камайтиради.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар