Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

НАВОИЙ 14 ТИЛДА ЎҚИЛАДИ

Эй Навоий, қилма Жамшиду Фаридун васфиким,

Шоҳ Ғозийға карам аввалгиларға ўхшамас.

НАВОИЙ 14 ТИЛДА ЎҚИЛАДИ

Куни кеча Ёзувчилар уюшмасида буюк мутафаккир бобомиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир шоир Омон Матжоннинг шу ғазалга боғланган мухаммаси билан бошланди.

Анжуманни бошлаб берган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо буюк бобомизнинг бу галги таваллуди муносабати билан Ёзувчилар уюшмаси китобхонларга катта туҳфа тайёрлаганини билдирди. «Сўз мулкининг султони Алишер ­Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» асари ва унинг рус тилидаги таржима китоби «Сокровищница мыслей» китоби нашрдан чиқарилди. Ушбу китобни жаҳоннинг 14 тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришилган. Шунингдек, алломанинг ёдини абадийлаштириш ва ижод аҳлининг унга ҳурмати мисолида «Ҳазрат Навоийга эҳтиром» тўплами чоп этилди», деди у ўз сўзида.

Академик Ғафур Ғуломдан тортиб, бугун эндигина шеърият бўстонига кириб келган шоирларнинг ижод намуналаридан тузилган ушбу тўплам шеърлар, достонлар, мухаммаслардан иборат.

— Бу тўплам Навоий даҳосининг кимлигини ўсиб келаётган ёш авлодга англатишда катта манба бўлади, — деди адабиётшунос Сувон Мели. — Чунки унга киритилган шеърлар, достонлар, мухаммаслар Навоийнинг ижод гулшанига йўл очади. Шоирнинг шахсиятини, руҳиятини, фалсафасини тушунишга ёрдам беради. Зораки, бугунги ёшлар шу тўпламдаги ижод намуналарини ўқиб, Навоийнинг ижод гулшанига ташриф буюришса. Бир вақтлар Навоийни рус тилига хато таржима қилишди, барчасига кўз юмганмиз. Энди бундай хатоликларни тузатиш вақти келди.

Анжуманда, шунингдек, халқ шоирлари, навоийшунос олимлар янги нашрлар ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Мулоҳазаларга ёшларнинг Навоийга бағишловлари якун ясади.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар