Саломатлик      Бош саҳифа

ХОТИРА ПАСАЙИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Бугун гулкарам замонавий ошхоналарда сабзавот ёки безак ўрнида ишлатилади.

ХОТИРА ПАСАЙИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Гулкарамнинг озиқабоп ва шифобахшлиги шундаки, уни хомлигича ҳам тановул қилиш мумкин. У махсус парҳезбоп бўлиб, ортиқча вазндан халос этади. Таркибида калий, магний, калций, марганец, темир, рух, витаминлари мавжуд бўлиб, юрак, жигар, аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони профилактикаси учун тавсия этилади.

Дунёдаги «соғлиқ учун фойдали таомномалар» рейтингида гулкарам юқори ўринда туради. У овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, семизликнинг олдини олади.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, гулкарам таркибида топилган ферментлар танани детоксикация (заҳарли бирикмаларни зарарсизлантириш) жараёнида ёрдам беради. Ўз вақтида чиқариб ташланмаган заҳарли моддалар ҳужайранинг шикастланишига олиб келиши мумкин.

Инсон ёши улғайган сари, албатта, хотира ҳам сустлашиб боради. Гулкарамдаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади. Кучли сиқилиш, мия зўриқиши, шунингдек, қаришни ҳам секинлаштиради. Бундай вазиятда гулкарам истеъмоли кучли фойда беради. Ундаги B витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади.

Гулкарам таркибидаги К витамини эса мушаклар мустаҳкамлигини таъминлаб, суяклар мўртлашувининг олдини олади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар