Хоразмда шифобахш қора гуруч етиштирилмоқда
Гуручнинг оқ, сарғиш, қизғиш рангда бўлиши барчамизга аён. Аммо, гуручнинг қора ранглисини кўрганмисиз? Ҳа, айнан қора гуруч! Келинг, гапни дастлаб ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотдан бошласак.
БатафсилКўпчилик тирноғида оқ ёки кўк доғлар пайдо бўлганидан шикоят қилади, аммо унинг нима сабабдан пайдо бўлганини билмайди.
Тирноқдаги доғлар танадаги айрим касалликларнинг белгисидир. Доғни йўқотиш учун аввал касалликни даволаш керак бўлади.
— Агар бармоқ кучли зарбадан шикастланса, оғир буюм тагида қолиб эзилса ёки кесилиб кетса, улар таъсирида тирноқда кичкина нуқтасимон оқ доғ пайдо бўлади, — дейди умумий амалиёт шифокори Дилафрўз УЛУҒХЎЖАЕВА. — Бармоқдаги жароҳат ўрни тузалса, доғ ҳам йўқолади. Шунингдек, руҳий зўриқиш, асабийлашиш ёки кучли ҳаяжондан сўнг тирноқнинг ўртасида катта, юмалоқ доғ пайдо бўлиши мумкин.
Қўл ёки оёқ тирноқларида кўндаланг таёқчасимон, жуфт-жуфт оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Бунга сабаб танада айрим витамин ва минералларнинг етишмаслигидир. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида танага киради. Шундай экан, ўз вақтида овқатланишга одатланиш зарур.
Агар тирноқнинг ҳар хил жойида бир нечта майда доғчалар пайдо бўлса, тана мавсумга боғлиқ витамин етишмаслиги, дармонсизликдан азият чекаётган бўлади.
Танада йиллар давомида витамин танқислиги бўлганда ҳам худди шундай майда доғчалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, тери қуруқлашиб, дағаллашиб кетади. Узоқ муддатли витамин етишмаслигига сабаб турлича бўлиши мумкин. Масалан, оғир касалликни бошдан кечириш ёки доимий калориясиз овқатланиш ва ҳоказо.
Оёқ ва қўл тирноқларининг пластинка қисми соғлом туриб, учки қисмида ёйсимон, катта оқ доғ пайдо бўлса, бунга сабаб — сурункали буйрак етишмаслиги.
Юрак-қонтомир тизими касалликлари таъсирида эса, кўкимтир ёки қўнғир доғлар пайдо бўлади.
Шунингдек, ошқозон-ичак тизими касалланса, тирноқнинг бутун юзаси мўртлашиб, шикастланади, синувчан бўлиб қолади. Бу асосан оёқ тирноқларида кузатилади.
Шаҳноза РАЖАБОВА
ёзиб олди.
Гуручнинг оқ, сарғиш, қизғиш рангда бўлиши барчамизга аён. Аммо, гуручнинг қора ранглисини кўрганмисиз? Ҳа, айнан қора гуруч! Келинг, гапни дастлаб ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотдан бошласак.
БатафсилКейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
БатафсилАнор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил