Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЮз, бўйин ва қўл териси парваришида табиий маҳсулотлардан фойдаланиш жуда самарали усул саналади. Улар зарарли таъсирлардан холи тарзда янада гўзал кўринишга ёрдам беради. Шундай маҳсулотлардан бири бодрингдир.
Бодринг таркибидаги 90 фоиз сув ҳамда турли дармондорилар ва темир, кальций, фосфор каби моддалар тери учун жуда фойдали. У юз терисини намлантиради, озиқлантиради ва оқартиради. Бодрингли ниқоблар қуруқ юз терисига эрта ажин тушишининг олдини олади.
Юзни бодринг шарбати билан ювиб туриш, ундаги сепкил ва доғларни камайтириши ёки сезилмайдиган ҳолатга келтириши мумкин.
Бодрингли ниқоблар уй шароитида қўлланадиган энг оммабоп пардоз воситаси саналади. Улар ҳар хил турдаги юз терилари учун фойдали.
Қуруқ юз терисини намлантиришда 2 чойқошиқ ёғли сметана билан қирғичдан чиқарилган бир дона бодрингни бир хил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштириш керак.
Қирғичдан чиқарилган бир дона бодрингга 1 чойқошиқдан творог, майда тўғралган петрушка, сут ва ярим чойқошиқ зайтун ёғи солиб, яхшилаб аралаштирилади.
Ёғли юз териси учун бир дона бодринг шарбатини 1 дона тухум оқи билан қўшиб ишлатиш яхши натижа беради.
Қирғичдан чиқарилган бодринг ва асал аралашмаси ажинларни текислаб, юзни силлиқлаштиради.
Қирғичдан чиқарилган бир чойқошиқ бодринг ва қирғичдан чиқарилган бир қошиқ хом картошкадан тайёрланган ниқоб ҳам катта фойда беради.
Бодрингни қирғичдан чиқариб, озгина сметана қўшилади ва 1 чойқошиқ лимон шарбати билан аралаштирилади. Терининг доғ тушган жойларига сурилади.
Қуйидаги ҳолатларда бодрингли ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилмайди:
Терининг кичик бўлса-да шикастланиши;
Терининг юқумли касалликлар билан касалланиши;
Ниқоб таркибидаги айрим маҳсулотларни шахсий ўзлаштира олмаслик ҳолатлари;
Йирингли яралар.
Эслатма: Бу ниқобларни тозаланган юз терисида 20 дақиқа ушлаб тургач, аввал илиқ, сўнг совуқ сув билан ювиш тавсия қилинади. Бу каби ниқобларни ҳафтада икки мартагача қўллаш мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил