Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилМутахассисларнинг айтишича, уйқусизлик турли касалликларга сабаб бўлади. Тунда ухлашнинг қийинлиги, нотинч уйқу ва жуда эрта уйқу қочиши, ҳатто, асаблари жуда мустаҳкам одамни ҳам мувозанатдан чиқариб юбораркан.
Мичиган университети олимларининг аниқлашича, уйқусизликдан азият чекадиганларда аритмия (юракнинг, томирнинг нотекис уриши)га чалиниш хавфи қарийб 30 фоизга юқори бўларкан.
Тунда тез-тез уйғонадиган кишиларда мазкур ҳолат юракка ортиқча зўриқиш беради ва уларда аритмияга чалиниш хавфи 26 фоизга юқори бўларкан. Тадқиқотчиларнинг айтишича, уйқусизлик, шунингдек, инсульт, юрак етишмовчилиги ва юрак билан боғлиқ бошқа муаммолар хавфини ҳам оширади.
Дастлабки тахминларга кўра, уйқу бузилиши артериал қон босими ва юрак қисқаришлари сонини мувофиқлаштиришда иштирок этадиган вегетатив асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади. Олимларнинг айтишича, уйқуни яхшилаш ва аритмиянинг олдини олишга жисмоний фаоллик ҳамда кофеин истеъмолини чеклаш ёрдам беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил