Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ҲОЛИМИЗДАН ХАБАР ОЛИШДИ...»

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Т.Ибрагимов кўчаси 19-«Б» уйда яшовчи фуқаро Қуралай Шукурбоева ишсизлик масаласида қийналиб турган эди.

«ҲОЛИМИЗДАН ХАБАР ОЛИШДИ...»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида оддий одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётган Президентнинг виртуал қабулхонаси унинг ҳам жонига оро кирди. Қуралай Шукурбоева иш топиш мақсадида виртуал қабулхонага мурожаат этди. Ушбу мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, қисқа муддатда ижобий ҳал этилди: Қуралай Шукурбоева Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 1 февралдан эътиборан санитарка лавозимига тўлиқ ставкага ишга қабул қилинди.

Худди шундай масала билан Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Наргиза Казакова ҳам Хўжайли тиббиёт бирлашмасига ҳамшираликка  қабул қилиниб, 11 февралдан иш бошлади.  Хўжайли тумани Ажиниёз кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Нигора Аҳметова эса тиббиёт бирлашмасига ўз мутахассислиги — акушер лавозимига 0,5 ставкага ишга олинди.

Нукус шаҳри 21-кичик туман, 5-уй, 10-хонадонда истиқомат қилувчи Айзада Ерниязова эса 2-сонли Республика руҳий ва асаб касалликлари диспансерига психиатр лавозимига ишга қабул қилинди.

Тахиатош шаҳри Ешимбетов кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро Огулбике Нуржанова кўп қаватли тураржойдаги хонадонида иситиш тизимидан норози бўлиб, 2016 йил 21 октябрда виртуал қабулхонага мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат Хўжайли тумани ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Фуқарога дастлаб ушбу уй кўп қаватли тураржой бўлгани сабабли, бундай жойлар марказлаштирилган ҳолда иситишга мослаштирилгани, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларидан келиб чиқиб, алоҳида ясама иситиш ускуналарини ўрнатишга рухсат берилмаслиги тушунтирилди. Мурожаатда кўрсатилган иситиш ускуналари кўздан кечирилиб, камчиликлар ва носозликлар бартараф этилди.

«Қизимнинг виртуал қабулхонага қилган мурожаати бўйича маҳалла йиғини ва ҳокимликдан вакиллар келиб, ҳолимиздан хабар олди, — дейди Огулбике Нуржанованинг отаси Дадебай Нуржанов. — Тахиатош шаҳри газ корхонаси ходимлари уйимиздаги иситиш ускуналаридаги камчиликларни бартараф этиб беришди. Бугунги кунда хонадонимиз иссиқлик билан таъминланмоқда.  Мурожаатимиз қаноатлантирилганидан мамнунмиз». 

Меҳр МАЛИК




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔161

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔245

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔345

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 161    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 245    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 345    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 461    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 653    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар