Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЗИЛЗИЛАГА ҚАНЧА БАРДОШЛИ БЎЛСА

уйнинг нархи шунча қимматлашадими?

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, жорий йилда мамлакатимиз қишлоқ массивларида барпо этиладиган 15 мингта тураржойнинг бош режаси комплекс асосда лойиҳалаштирилмоқда.

ЗИЛЗИЛАГА ҚАНЧА БАРДОШЛИ БЎЛСА

Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Асомиддин ­Тожиевнинг айтишича, бунда ҳар бир массивда хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олиши учун шароитлар эътиборга олинган.

Бундан ташқари, бош режада жойларнинг табиий иқлим шароити, сейсмик ҳолати, ернинг рельефи ва геологик хусусиятлари, ер ости сувларининг паст-баландлиги лойиҳада кўзда тутилган. Энергияни тежайдиган маҳаллий материаллар ва асбоб-ускуналар янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилади.

— Кўпчилик нима учун уйлар нархи қарорда кўрсатилганидан бирмунча фарқ қилади, деб сўрайди, — дейди  Асомиддин Тожиев. — Бунинг асосий сабабларидан бири уйларнинг неча балли зилзилага бардошли қилиб қурилишида. Айтиш керакки, ҳар бир балл қўшилиши уй нархининг тахминан 15 фоизга ошишига олиб келади.

Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар сейсмик жиҳатдан зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжалланган. Бунинг учун лойиҳаларда темирбетон боғламалар, деворлар кесишиш бурчакларини бўйлама ва кўндаланг армокаркаслар билан мустаҳкамлаш каби жиҳатлар инобатга олинган. 9 балли сейсмик ҳудудларда ёки чўкиш хусусияти бор ерларда қуриладиган уйларнинг лойиҳавий-конструктив ечими эса пишиқ ўрганиб чиқилган.  

 Мутасаддининг айтишича, лойиҳаларда канализация тизими алоҳида чиқиндихонага уланишига эътибор қаратилган. Сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларда эса ҳар бир хонадонга алоҳида қўшимча зарурий бинолар қурилади.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар