Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭНГ МУҲИМ СОВҒА

«Онажон, байрамингиз билан табриклайман! Мана бу гулни сизга атаб ясадим...» Ҳаяжон билан қўлларида совға тутиб турган ўғлимнинг рангли қоғоздан ясаган гулларини кўриб, ҳайратим ошди. Туҳфани олар эканман, мен учун фарзандимнинг кўзларидаги меҳр ва қувончдан азизроқ совға йўқлигини тушундим.

ЭНГ МУҲИМ СОВҒА

Аёллар байрами яқинлашгани сари кўпчилик эркакларни яқин инсони учун қандай совға олиш масаласи қийнай бошлайди. Аслида аёл ўзини бахтли ҳис қилиши учун ширин сўз ва эътибор кифоя. Бир дона гул билан бир парча қоғозга ёзилган самимий тилакларнинг ўзиёқ аёлга олам-олам қувонч бағишлаши мумкин.

Анчадан буён учратмаган дугонам билан кўришиб қолдим. Гапдан гап чиқиб, байрамни қандай нишонламоқчилигини сўрадим. Шунда у ҳафсаласизгина қўл силтади. «Эй, шу байрамни бирор марта хурсандчилик билан кутиб олганимни эслолмайман. Турмуш ўртоғим ҳар сафар бир дунё совға-саломни беради-ю, ўзи оғайнилари билан ўтиришга кетиб қолади. Шундай байрамда яқин инсонинг ёнингда эмаслиги алам қилар экан…»

— 8 март яқинлашиши билан бундан анча йиллар аввалги воқеа эсимга тушаверади, — дейди мухлисларимиздан бири Ибодат КАРИМОВА. — Ўшанда турмуш ўртоғим иш билан узоқ сафарга кетганди. Байрамни икки фарзандим билан бирга нишонлаб ўтиргандик, эшик тақиллаб қолди. Анча кеч бўлгани учун хавотир билан тирқишдан қарадим. Не кўз билан кўрайки, турмуш ўртоғим. Мени хурсанд қилиш учун ишидан рухсат олиб келибди. «Узр, онаси, кеч бўлиб қолгани учун совға ҳам харид қилолмадим», деди бироз хижолат тортиб. Лекин бу инсоннинг мен учун шунча олис йўл юриб келганидан ортиқ совға бўлиши мумкинми?..  

  Неча йиллар заҳмат чекиб, фарзанд улғайтирган она учун унинг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ. Баъзан биз фарзандлар уларга бўлган меҳр-муҳаббатимизни қандай кўрсатишни билмаймиз. Қимматбаҳо туҳфалар билан кўнглини кўтармоқчи бўламиз. Назаримизда, шу йўл билан улар олдидаги қарзимизни узгандекмиз. Аслида-чи, волидамиз биз билан ширин суҳбатга муҳтожлигини биламизми? Қандайдир буюмлар бир қўнғироқ қилиб аҳволини сўрашимизга тенглаша олмаслигини қачон тушунамиз?

— Хизмат тақозоси билан онамдан олисда тураман, — дейди Нурмуҳаммад Салимов. — Шунга қарамай, ҳар йили мана шу байрамда таътил олиб, мен учун азиз инсон қошига ошиқаман. Онамнинг мени кўргандаги қувончини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Илиниб олиб борган совғамга бир кўз ташлайди-ю, мендан нигоҳини узолмайди. Шунда тушуниб етаманки, она ҳеч нарсани фарзанди меҳри ва эътиборидан устун билмайди.   

Уйимиз тўридаги жавонда турадиган қалин ва катта саломатликка оид китобни ойим тез-тез варақлаб туради. Бизнинг ҳам бирор жойимиз безовта қиладиган бўлса, дарров китобни қўлига олади. Бир кун уни қаердан олгани билан қизиққан эдим, ойим «даданг бундан йигирма беш йил олдин аёллар байрамига атаб олиб келган», деди. Ўйлаб қолдим, кимгадир берган ­инъоми­мизни шунчаки буюм эмас, қимматли совғага айлантира олиш ўз қўлимизда экан.

Аёл юзидаги табассум оламни ёритади. Унинг янада гўзал ва нафосатли бўлиши учун фақатгина байрам куни эмас, йил давомида ширин сўз ва эътибор билан рағбатлантириб туриш лозимлигини ҳам унутмасак бўлди.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔41

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔83

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔98

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 41    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 83    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 98    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 210    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 275    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар