Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБаъзан одамларнинг меҳр туйғусини хушомад, лаганбардорлик қабилида қабул қилишлари, сизнинг илтифотингизга шубҳа билан қарашлари ғашингизга тегади, гоҳида хафа ҳам қилади.
Айтайлик, сиз йўлда қўшнингизни кўриб қолдингиз. У билан қуюқ салом-алик қилсангиз, қўлида оғир юки бўлса, уйигача кўтаришиб борсангиз, қўшнингиз «Бу киши ниманидир илтимос қилмоқчимикан, бир дарди бор шекилли, бўлмаса менга ҳамроҳлик қилиб, оғиримни енгил қилармиди?» деган фикрни кўнглидан ўтказади. У буни очиқ-ойдин айтмайди, бироқ унинг нигоҳидан ўша маънони сезиш қийин эмас. Ёки бирор қадрдон дўстингизга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрасангиз, «Тинчликми, дўстим, йўқлаб қолибсан?», деб бирор нимага муҳтожлигинг борми, дегандек луқма ташлайди. Худди шунчаки суҳбатлашиш учун ҳам йўқлаб бўлмайдигандек. Ҳозирги вақтда ана шундай самимий хатти-ҳаракатлар, чин кўнгилдан бериладиган ёрдам дейсизми ёки совға-салом бўладими, бари «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?» қабилида баҳоланаётгандек назаримда.
Бир яқиним ҳар гал суҳбатлашганимизда Бухоронинг шўрданагини яхши кўришини айтарди. Ойим бериб юборган нон ва шўрданакдан олиб, уларникига бордим. У кишига «Буни ойим бериб юборибдилар, сизга ҳам илиндим», деб қўлимдагиларни узатсам, ёқимсизгина қилиб, «Ойингиз фарзандининг иши тезроқ битишини хоҳлабдилар-да?», деди пичинг аралаш. Буни қандайдир манфаатни кўзлаб қилмаганим сабабли ундан қаттиқ ранжидим. «Дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди», дея ўзимга далда бердим.
Тўғри, орамизда кимларгадир «меҳр» кўрсатиб, ўз юмушини, илтимосини бажартириб олаётганлар кам эмас. Бироқ чин меҳр ва хушомадни бир-биридан ажратолмасдан, бошқалар дилига озор етказиш тўғримикан?
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил