Экоолам      Бош саҳифа

БОЛАНГИЗ  ЎЗИГА  ИШОНМАСА...

унга ёрдам берса бўлади

— Ўғлим 15 ёшда. Ўзига, қўлидан бирор нима келишига умуман ишонмайди. Дадилроқ бўлсин, деб спорт тўгарагига бердим.

БОЛАНГИЗ  ЎЗИГА  ИШОНМАСА...

Қатнашни бошлаган кунидан «Барибир мендан спортчи чиқмайди», дея ишончсизлик билан суст ҳаракат қила бошлади. Оқибатда ҳақиқатдан ҳам, машғулотлардан айтарли натижа чиқмади. Касб танлаш масаласида ҳам шу: бирор соҳа устаси бўла олишига ишонмайди.

Муқаддас ИМОМОВА,

Паркент тумани

— Ўсмирлик даврида ўз режалари ва қарорларидан иккиланиш ҳисси тез-тез учраб туради, — дейди Ўзбекистон психологлар ассосиацияси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими раҳбари, психолог Шоира ИСОҚОВА. — Ўзига баҳо бериш болалик давридан бошлаб ривожланади.  Вақт ўтиши билан бу баҳо у ёки бу томонга ўзгариши ҳам мумкин. Ўсмир ўзида катталарнинг ишончига эҳтиёж сезади. Катталарнинг унга таъсир кўрсатиши, тарбия бериши учун энг қулай шароит бу — умумий меҳнат билан шуғулланишдир. Агар кичик ёшдаги бола ёрдамчи бўлиш ролидан қониқса, ўсмир катталар билан тенг фаолият кўрсатиши, лозим бўлганда, улар ўрнига ишлай олишини кўрсатишга интилади. Шунинг учун боланинг катта бўлганини англаш, у билан жиддий муносабатда бўлиш ва унга масъулиятли ишларни топшириш лозим. Бу жараён ўзига бўлган ишончни оширишда муҳим роль ўйнайди.

Агар фарзандингиз ўзига ишонмаса, аввало, у билан шу масала ҳақида очиқчасига гаплашиб олинг. Ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг унга нисбатан муносабатига эътибор беринг. Эҳтимол, унинг мустақил қарор қабул қила олмаётганига сиз сабабчидирсиз. Балки қийинчилик ва хавф-хатардан ортиқча ҳимоя қилаётгандирсиз. Ўзига бўлган ишонч туйғуси қийинчиликларни енгиб ўтиш жараёнида шаклланади. Унга қийинроқ вазифалар бериб, бажаришини илтимос қилинг. Кундан кунга зиммасидаги юмушларни қийинлаштириб боринг. Рағбатлантириб туришни ҳам унутманг. Бундай топшириқлар ўсмирда тажриба ошириш имконини туғдиради. Муваффақиятга эришиш — ўсмирнинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Ўсмир ота-онасининг унга муносабати ва эътиборидан келиб чиқиб, ўзининг ҳаётдаги ўрни қай даражада эканини баҳолайди. Унга оиланинг бир қисми эканини тушунишига ёрдам бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳеч кимга ўхшамайдиган хислатлари, иқтидори борлигига кўпроқ урғу беринг. Ҳиссиётларини, ҳаётга қарашларини ўртоқлашса, диққат билан тингланг. Бирор ёрдам сўрамагунча ёки унинг учун хатарли ҳолатни сезмагунингизча маслаҳат беришга ошиқманг. Мустақил қарор қабул қилишига имкон беринг. Спортга бўлган қизиқишини оширишга уриниб кўринг. Бирор ишга киришишидан олдин унинг қийин томонлари ҳақида эмас, балки ижобий тарафлари ҳақида кўпроқ гапиринг. Агар у бир ишни бошлаган бўлса, охирига етказиб қўйгунга қадар рағбатлантириб туринг. Бу ундаги иккиланишларга чек қўяди. Яна олға интилишига куч, туртки беради.

Фарзандингизда ҳамкорлик ҳиссини шакллантириб боринг. Бунинг учун оила даврасида кимни қандай муаммолар қийнаётганини гаплашишингиз мумкин.

Қуйидаги тавсиялар ўсмирнинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради:

1. Унинг ўрнида бўлганингизда ўзингиз нима қилишингиз мумкинлиги ҳақида гаплашинг.

2. Фарзандингизнинг эришган ютуқлари, ўқишидаги муваффақиятлари учун рағбатлантириб туринг.

3. Эркин танлов имконини беринг.

4. Ўз ғояларини амалга ошириши ва изланиши учун шароит яратинг.

5. У билан кўпроқ мулоқот қилиб, фикрларини тингланг.

6. Муваффақиятга эришиши учун илҳомлантиринг.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар