Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилКелинимнинг туғилган кунига шаҳардан яхши бир гулдаста сотиб олдим. Таксида уйга қайтарканман, ёшгина ҳайдовчи йигит билан манзилга етгунча гурунглашиб бордик. Самимий йигит экан, фикр-мулоҳазалари анча бамаъни эди. Гап билан андармон бўлиб уйга етиб келганимни ҳам сезмай қолибман. Кўча бошида раҳмат айта-айта машинадан тушиб қолдим.
Остонада келиним одатича «Яхши келдингизми, дадажон?» дея кулиб, самимий қарши олди. «Раҳмат қизим, табриклайман, туғилган кунингиз билан!» дедим-у қўлимга қарадим ва афсус билан уҳ тортдим. Гулдастани машинанинг орқа ўриндиғида унутиб қолдирган эканман.
Оилавий даврада тантана давом этар, ширинтой набиралар навбат билан шеър ўқишиб, табрик сўзларини айтишар эди. Менга эса нимадир етишмас, нимадандир кўнглим тўлмас эди. Шу маҳал кўчадаги эшик кетма-кет жиринглади. Катта набирам биринчи бўлиб кўчадаги дарвозага бориб келди ва мени ташқарида кимдир чақираётганини айтди. Шошиб чиқсам, ўша таксичи йигит, қўлида мен унутиб қолдирган гулдаста. Беихтиёр суюниб кетдим.
— Қани, қани, ичкарига киринг! — дедим йигитни уйга чорлаб. — Айнан сиз етишмай турувдингиз, юра қолинг.
— Раҳмат, амаки, ишларим кўп.
— Қизиқ, уйимизни қандоқ топиб келдингиз?
— Шу кўчадаги ҳар бир хонадонга эринмай кириб чиқдим, ахийри, топдим.
— Раҳмат, ўғлим, илоё, йўлингиз ҳамиша бехатар бўлсин.
— Айтганингиз келсин.
Уйга кириб, гулдастани келинимга топширарканман, нимадандир қувонар, ўзимча ҳовлиқар эдим.
— Болаларим! — дедим. — Энди ҳаммасини бошидан бошлаймиз, оилавий байрамимиз мана энди бошланади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил