Экоолам      Бош саҳифа

ТУШКУНЛИКНИ  БАРТАРАФ  ЭТИШДА

қалбан яқинлик керак

«Ойим ҳам, дадам ҳам менинг гапларимга сира эътибор бермайди. Уларга кўнглимдагиларни айтгим келади-ю, койиб беришидан қўрқаман. Баъзи ўртоқларим ота-онасига ҳазил-ҳузул қилаётганини кўрсам, ҳавасим келади. Қани эди, менинг дадам ҳам яхши маслаҳатлар берса, сиқилган пайтларимда ойим йўл-йўриқ кўрсатса...»

ТУШКУНЛИКНИ  БАРТАРАФ  ЭТИШДА

Ўсмирдаги умидсизлик унинг атрофдагиларга муносабатида, ўқишга ёндашувида шундоққина сезилиб туради. Психологларнинг таъкидлашича, ўсмирликда юз берадиган руҳий ва жисмоний ўзгаришлар сабаб бу даврда тушкунликка тушиш эҳтимоли анча юқори бўлар экан. Шундай вақтда ота-онанинг фарзанд билан тўғри муомала қилиши, унинг руҳиятида кечаётган ўзгаришларни вақтида сезиб, ўринли тавсиялар билан йўлга солиши жуда муҳим. Бунинг учун бола билан ёшлигиданоқ дўстона мулоқот қилиш керак.

— Кўпинча ўсмирнинг тушкунлигига ота-онасининг етарли вақт ва эътибор ажрата олмаслиги сабаб бўлаётгани муаммонинг энг оғриқли нуқтаси,— дейди Андижон тумани «Исломобод» МФЙ маслаҳатчиси Иродахон ТОЖИҚУЛОВА. — Ота-она ўртасидаги келишмовчилик болада ҳаётга қизиқишнинг камайишига олиб келади.

Яқинда бир ўсмир қиздаги тушкун кайфиятнинг сабаби билан қизиқиб ота-онасининг олдига бордик. Эр-хотиннинг муносабатлари яхши эмаслиги шундоққина сезилиб турарди. Қиз оиладаги сурункали жанжаллар домида тарбия топган. Бора-бора ўқишга ҳам қизиқиши қолмай, дарсларга қатнамай қўйган. Ота-онаси бу ҳолатга эътибор ҳам бермаган. Ҳозирги кунда шу оила билан алоҳида иш олиб боряпмиз.

Ўсмирда тушкун кайфиятнинг пайдо бўлишига ота-онанинг унинг фикри ва қарашлари билан қизиқмаслиги ҳам сабаб бўлади. Уларни кичиклигида ўзимиз хоҳлаган йўлга солган бўлсак, улғая бошлагач, ҳурмат билан муносабат билдиришга тўғри келади.

— Кўпинча, ота-она ўзи эриша олмаган натижаларни фарзандидан кутади, — дейди Кармана тумани 6-умумий ўрта таълим мактаби психологи Гулгуна УСМОНОВА. — Баъзан уларни шунга мажбур қилади. Қачондир ўзи эгаллай олмаган касбни танлашга ундаши эса болада норозилик уйғотади. Муаммога ечим топа олмай тушкунликка тушиб қолади. Оқибатда, боланинг ўқишга қизиқиши қолмайди, келажагига ҳам ишонмай қўяди. Унинг кўнглида умид уйғотиш анча қийин кечади.

Ўқувчилардаги тушкун кайфиятни аниқлаш учун уларга мусиқа қўйиб бериб, тасаввуридаги нарсаларни рангли қалам билан чизиб беришини сўраймиз. Қора ва шунга ўхшаш тўқ ранглардан фойдаланган болаларда тушкунлик кайфияти устун бўлади. Улар билан мунтазам равишда турли машқли ўйинлар ташкил этиб, яна синовни қайта ўтказганда, анчагина ўзгариш рўй берганини кўриш мумкин.

Тушкун кайфият ҳукмрон бўлган ўсмирнинг хулқ-атворида ҳам анчагина ўзгаришлар рўй беради. У ўзидаги бу ҳолатнинг айбдоридан қасд олиш мақсадида оқибати аянчли ишларга ҳам қўл уриши ҳеч гап эмас. Болада лоқайдлик шаклланади. Бундай ёшлар эса жамият учун хавфли кимсага айланади. Фарзандининг келажаги ҳақида қайғурадиган ҳар бир ота-она унга қалбан яқин бўлиш билан кўпгина муаммоларга ечим топиши мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар