Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ХАЛҚҚА ҚУЛОҚ ТУТИБ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари атрофлича ўрганилиб, муаммоларга ечим топилмоқда.

Жорий йилнинг 20 февраль — 3 март кунлари вилоят ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасига юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича қабуллари ўтказилди. Унда  жами 144 нафар юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг айримлари қабул жараёнида ҳал этилди.

Бағдод тумани, Қоровултепа қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Эшоновнинг қишлоқдаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасига қўшимча гуруҳ очилишини сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, халқ таълими мудирининг тегишли буйруғи билан қўшимча гуруҳ очилиши таъминланди. Шунингдек, «Самарқанд» қишлоғида яшовчи фуқаро ­Д.Мирзаумарованинг ишга жойлашишга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2017 йил 28 февралдаги 73-сонли буйруғи билан ҳамшира вазифасига ишга жойлаштирилди.

Учкўприк тумани, Катта Кенагас қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Аҳмедованинг уй-жой билан таъминлаш ва оиласига моддий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, туманда намунавий лойиҳа асосида қурилаётган арзонлаштирилган уйлардан олиши тавсия этилди ҳамда «Маҳалла» хайрия фонди маблағлари ҳисобидан оиласига бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

Фарғона шаҳри, Аҳмад Яссавий кўчаси 46-уй, 17-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Хонкелдиеванинг ноҳақ ишдан бўшатилгани масаласида қилган мурожаати шу куннинг ўзида тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилиб, Фарғона вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш институтига ўз иш жойига қайта тикланди. Шунингдек, Фарғона шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 19-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро М.Хўжамбердиеванинг уй-жой масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, Фарғона шаҳрида қурилаётган оилавий ётоқхоналардан ажратилиши бўйича шаҳар ҳокимлигига тавсия хати юборилди.

Ёзёвон тумани, Қорасоқол қишлоғидан фуқаро М.Низомованинг янги ташкил этилган хусусий мактабгача таълим муассасасида ота-оналар тўловини янада арзонлаштириш мақсадида боғча учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ер ажратиш масаласидаги мурожаати қаноатлантирилиб, туман захирасидаги        1 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида ўтаётган қабуллар жараёнида тушган мурожаатлар ижросини ўз муддатида бажарилишини таъминлаш мақсадида назорат режалари ишлаб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга юборилмоқда ва ижроси мунтазам назоратга олинмоқда.

Меҳр МАЛИК




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар