Саломатлик      Бош саҳифа

ТАБИИЙ АНТИБИОТИК

Редискадан тайёрланган салатлар ўзининг хуштаъмлиги билан иштаҳани очади. Ҳазми енгил бу сабзавотнинг фойдали хусусиятлари ҳам талайгина.

ТАБИИЙ АНТИБИОТИК

Унинг таркибида магний, натрий, калий, фосфор, темир, фтор, кальций,  фолий ва аскорбин кислотаси, минерал тузлар мавжуд. Редиска юрак мушакларига қувват бағишлаб, унинг фаолиятини яхшилайди. Шифокорлар С витамини танқислигида уни истеъмол қилишни тавсия этишади. В гуруҳи дармондорилари эса асаб ва руҳий ҳолатни яхшилашга ёрдам беради. У овқат ҳазмини яхшилаб, сафро ва пешоб ҳайдайди. Таркибидаги хантал мойи эса ичакдаги микробларга қарши яхши фойда бўлади.

Углевод, оқсил, витамин ва минерал тузларга бой редиска тез-тез шамоллайдиганлар учун жуда фойдали. Ибн Сино кўкламда редискадан тайёрланган егуликларни кўпроқ истеъмол қилиш организмни қувватлантириб, иммунитетни мустаҳкамлайди, дегани ҳам бежиз эмас. Таркибидаги фойдали витаминлар ақлий фаолликни ошириб, хотирани мустаҳкамлайди. Редиска таркибидаги темир, марганец меъда ва ичакни тозалайди, фосфор эса суяклар учун жуда зарур. Қон босими ошишининг олдини олади.

Олимларнинг таъкидлашича, редискани доимий истеъмол қилиш танани тозалайди ва холестерин миқдорини камайтиради.

Бу маҳсулот худди пиёз ва саримсоқ каби табиий антибиотик ҳисобланиб, шамоллашда яхшигина ёрдам беради. У қон таркибидаги қанд миқдорини меъёрлаштириб, қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларга фойдали. Таркибидаги антоциан моддаси онкологик касалликларнинг олдини олишда жуда самарали ҳисобланади. Бош оғриғидан халос бўлишда ҳам асқатади.

Ҳомиладорликда редиска истеъмол қилиш фойдали. Фолий кислотаси ҳомила ривожи учун жуда зарур. Айниқса, кальций унинг тиш ва суяклари тўғри ривожланишига ёрдам беради.

Редиска буйрак, жигар ва ўт қопи касалликларида тавсия этилмайди.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар