Давр нафаси      Бош саҳифа

БУ ЙИЛ НЕГА КАРТОШКА ТАНҚИС?

Бу йил картошканинг бозордаги нархи кескин ошиб кетди. Мутахассислар: «Бунга ўтган йилнинг анча ноқулай келгани сабаб», демоқда. Бу қанчалик тўғри? Масаланинг ечими борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

БУ ЙИЛ НЕГА КАРТОШКА ТАНҚИС?

Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси ўринбосари Нодирбек РАҲБАРОВ ва уюшма таркибидаги «Intertrade invest» МЧЖ бош директори Абдуҳамид КАРИМОВ шу каби саволларга жавоб берди.

— Чиндан ҳам, ўтган йили республикамиз далаларидан кутилганидан анча кам картошка ҳосили йиғиб олинди, — деди мутахассислар. — Буни иссиқ об-ҳаво таъсири туфайли картошкага касаллик теккани ва сабзавотнинг зарарланиши билан изоҳлаш мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонда картошка маҳсулоти танқислиги рўй берди. Аҳолини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда таъминлаш мақсадида уюшма таркибидаги мавжуд базалар томонидан республикамизга картошка олиб келиш юзасидан импорт шартномалари имзоланди. Мисол учун, жорий йилнинг 31 мартига қадар 4 932 700 АҚШ долларига 14 минг 851 тонна картошка келтирилди. Тизимдаги корхоналар томонидан, шунингдек, хориждан ­11 170 100 АҚШ долларига бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам олиб келинган.

— Ўзимизнинг маҳсулотлар қайси хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда?

— Азалдан ўзбек тупроғида пишиб етилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўз таъми, шираси ва кўриниши билан машҳур. Бугун маҳсулотларимиз Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Хитой сингари давлатларга экспорт қилинмоқда. Масалан, жорий йилнинг 31 мартига қадар умумий миқдори 2 миллион АҚШ долларилик 10 шартномани имзолашга муваффақ бўлинди. Ҳозиргача 717 минг АҚШ долларига 345 тонна маҳсулот экспортга чиқарилди. Юртимиздан 40 дан зиёд маҳсулот хорижга экспорт қилинмоқда.

— Бугунги давр замонавий сиғимга эга бўлган совитгичлар бўлишини талаб этади. Ушбу масала қандай ҳал этилмоқда?

— Биргина 2017 йилнинг ўзида «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибидаги тўққизта корхона (лойиҳа ташаббускорлари) томонидан жами 4 минг тонналик совитгичли сиғимлар янгидан қурилади, мавжудлари реконструкция ва модернизация қилиниб, ишга туширилади. Мазкур совитгичли сиғимларни ишга тушириш учун 5 миллиард 120 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

— Уюшма таркибидаги корхоналарнинг фермерлар билан олди-бердиси ҳақида ҳам гапирсангиз…

— Уюшма таркибидаги 56 корхонанинг бари фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган. Унга кўра, уюшма уларга 40 фоиз тўловни олдиндан амалга оширади. Бу йил 10 минг нафар фермер картошка экишни режалаштирмоқда. Экин асосан, ғалласи ўриб олинган далаларга такрорий экин сифатида экилади.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔66

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔184

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар