Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил— «Нексия» русумли машинамда шаҳарлараро йўловчи ташиш лицензиясини олмоқчиман. Эшитишимча, агар йўналиш масофаси 50 километрдан ошса, машинани сариқ рангга бўямаса ҳам бўларкан. Жисмоний шахсга ҳам лицензия бериладими? Шаҳарлараро кира қилишим учун таксометр олишим шартми?
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорликнинг айрим турдаги фаолиятларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, автомобилда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда тижорат асосида ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган юридик шахсга мурожаат қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги қарори билан тасдиқланган «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низом талабларини бажарган ҳолда лицензия олишингиз мумкин.
— Мен савдо корхонаси раҳбариман. Тошкентдан Гулистондаги корхонам дўконига шу корхонага тегишли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини отамга тегишли юк автомашинасида ишонч коғози орқали ҳайдаб ташийман. Йўлда ЙҲХБ нозирлари юк ташишга лицензия талаб қилишяпти. Мен юкни бировга маълум ҳақ эвазига ташиганим йўқ-ку! Боз устига, дўконда савдо учун солиқ тўлаяпман. Шундай бўлса ҳам менга лицензия керакми?
Ф. ХЎЖАНОВ, Гулистон шаҳри
— Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак.
Сиз машинада юкларни тижорат асосида, маълум ҳақ эвазига ташиш билан шуғулланмасангиз, ушбу фаолият — амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланмайди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил