Экология      Бош саҳифа

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Дунё тажрибаси ва замонавий педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, илк ёшдан экологик маданияти шакл­ланган инсон улғайгач, сувни тежаш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ўзининг кундалик одатига айлантиради. Шу боис, ёш авлодда экологик масъулиятни шакллантириш бугунги иқлим ўзгаришлари ва атроф-муҳит муаммолари кучайган даврда стратегик вазифага айланмоқда.

Ана шундай муҳим мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Андижон вилоятида «Она табиатни асраш» шиори остида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилди. Ёзги таътил давомида вилоятдаги 13 та болалар оромгоҳида 29 маротаба турли маънавий-маърифий, экологик ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларга 2 450 нафар ўқувчи қамраб олинди. Тадбирлар шунчаки ҳордиқ чиқариш эмас, балки болаларга сувни тежаш, чиқиндиларни саралаш ва атроф-муҳитни ифлослантирмасликнинг амалий усулларини ўргатишга қаратилди.

Интерфаол викториналар, расмлар кўргазмаси, экологик суҳбатлар ва спорт беллашувлари орқали болалар табиат муҳофазаси фақат катталарнинг иши эмас, балки ҳар бир кишининг кундалик ҳаракатларига боғлиқ эканини англаб етдилар. Лойиҳа давомида ўзининг зукколиги ва ташаб­бускорлиги билан ажралиб чиққан 67 нафар фаол ўқувчи диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби рағбатлантириш ёшларда экологик ташаббусларга бўлган қизиқишни янада кучайтиради.

Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, у фақат оромгоҳлар ҳудуди билан чекланиб қолмай, жамоатчилик ўртасида ҳам кенг тарғиб қилинди. Ижтимоий тармоқлар орқали жами 23 312 нафар фойдаланувчи экологик тарғибот тадбирларидан хабардор бўлди. Шундан 15 765 нафари Telegram, 4 900 нафари Facebook ва 2 647 нафари Instagram тармоқлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, тадбирлар ҳудудий телеканаллар орқали ҳам кенг ёритилди.

Экологик тарбия – жамият келажагига тикилган энг манфаатли сармоя. Болаликда табиатга меҳр қўйган, унинг ҳар бир неъматини қадрлашни ўрганган инсон эртага она табиатга зарар етказмайди, аксинча, уни асраш учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Соғлом муҳит, мусаффо ҳаво ва тоза сув манбаларини келажак авлодга бекаму кўст етказиш айнан шундай кичик, аммо изчил қадамлардан бошланади.

 

Ферузахон ҚУРБОНОВА,

ЎЭП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар