Экология      Бош саҳифа

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

ФАОнинг Римдаги бош қароргоҳи ҳузуридаги «Яшил шаҳарлар» ташаббуси котибияти томонидан 2026 йил 20 августда берилган сертификатларда Тошкент ва Самарқанд ФАО «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо шаҳарлар сифатида расман қайд этилган.

Тармоққа қўшилиш орқали бу икки шаҳар яшилроқ, соғломроқ, бардошли ва инклюзив шаҳар муҳитини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётган глобал шаҳарлар ҳамжамиятига кирди. Мазкур тармоқ комплекс шаҳар кўкаламзорлаштириш ёндашувлари орқали барқарор шаҳар ривожланишини илгари суриш ҳамда аъзо шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу тармоқ учта асосий йўналиш бўйича комплекс ечимлар ва стратегияларни илгари суради: шаҳар ва шаҳар атрофи ўрмон хўжалиги, шаҳар ва шаҳар атрофи қишлоқ хўжалиги ва барқарор биоиқтисодиёт.

ФАО «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзолик Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига техник кўмак олиш ва салоҳиятни ривожлантириш, билим ва тажриба алмашиш, шаҳарлараро ҳамкорлик платформаларида иштирок этиш, тегишли глобал асослар ва экологик кун тартибларига мувофиқликни таъминлаш бўйича кўмак олиш, шериклик алоқаларини ривожлантириш, ресурсларни сафарбар этиш ва инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, барқарор шаҳар ечимларини илгари сураётган етакчи шаҳарлар сифатида халқаро мақомини ошириш имконини беради.

2020 йилда бошланган ГСИ (Яшил шаҳарлар ташаббуси) лойиҳасининг мақсади 2030 йилга келиб 1 000 та шаҳарда истиқомат қилувчи аҳолининг саломатлиги ва фаровонлиги, шунингдек, атроф-муҳит ҳолатини сезиларли даражада яхшилашга кўмаклашишдан иборат. Тармоқ доирасидаги ҳамкорлик ФАО «Яшил шаҳарлар» коммюникеси ҳамда ФАОнинг Яшил шаҳар тамойиллари ва мезонларига асосланади.

2025 йилда бўлиб ўтган Биринчи халқаро Яшил шаҳарлар конференциясида тақдим этилган «Яшил шаҳарлар» коммюникеси яшил шаҳарлар глобал ҳаракатини ривожлантириш бўйича умумий қарашлар ва жамоавий мажбуриятларни ифодалайди. ФАОнинг Яшил шаҳар тамойиллари ва мезонлари эса Яшил шаҳарлар ташаббусининг концептуал асослари ва йўналтирувчи тамойилларини белгилайди.

Яқин кунларда ФАО Яшил шаҳарлар ташаббуси котибияти дастлабки ўзини ўзи баҳолаш жараёни бўйича қўшимча йўриқномаларни тақдим этади. Ушбу жараён шаҳарларнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда уларнинг эҳтиёжларига мос техник кўмакни шакллантиришга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔120

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 120    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар