Экоолам      Бош саҳифа

ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШ УЧУН

ота-она ҳам ўз устида ишлаши керак

«Ўқишга ҳеч тобим йўқ. Мактабга фақат дугоналарим билан гаплашиб, вақтимни чоғ ўтказиш учун бораман. Кун бўйи уйда нима ҳам қилардим. Телевизор билан телефон ҳам жонга тегар экан», деб ўз мулоҳазаларини билдирган ўсмир қиз ҳаммани ажаблантирди. У, чамаси, вақтини китоб ўқиш ёки дарс тайёрлашга сарфлашни истамаслиги кундек равшан эди.

ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШ УЧУН

Бугун кўпчилик ота-она ва ўқитувчини ташвишга солаётган бу муаммога ечим топиш анча мушкул ишдек кўринади-ю, аммо унинг асосий сабабчиси ўзимиз эканимиз ечимни қаердан бошлаш кераклигини кўрсатиб тургандек...

 Еттинчи ва саккизинчи синф ўқувчиларидан бир гуруҳи билан суҳбатлашиб, атиги 20 фоиз ота-она фарзандининг ўқиши билан қизиқиши, у билан дарси юзасидан суҳбатлашишини билдик. Қолганлар эса ота-онасининг иши кўплиги ва ўтилаётган дарсларни яхши билмаслигини сабаб қилиб кўрсатишди.     

— Ўқишга қизиқмай қўйган олтинчи синф ўқувчиси билан олти ой давомида математикадан қизиқарли ўйин тарзидаги мисолларни ечдик, — дейди Яшнобод туманидаги 255-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилора ЖЎРАЕВА. — Машғулотлар давомида унга мактабда берилаётган билимларнинг шу каби масалаларни ечишда муҳимлигини ҳам сингдириб бордим. «Ҳаммадан аълочи бўлиб кетасан», «Келажакда катта ютуқларга эришасан», деб рағбатлантириб турдим. Бора-бора дарсларига ҳам қизиқиши ошди. Мактабни аълочилар сафида тамомлаб, талабага айланди.    

Ўқитувчи ўқувчига мавзуни етказиб бера олмаса, у китоб очиб кўришни ҳам хоҳламай қолади. Уйда эса ота-она билан ўтилган мавзуларни такрорлаш фанни чуқурроқ ўрганиши ва ўқишга қизиқишнинг ошишига ёрдам беради. Бунинг учун ота-она ҳам ўз устида ишлаши лозим.

Телевизор ёки интернетдан бўшамайдиган ота фарзандига қанча дағдаға қилмасин, китоб ўқита олмайди. Қачонки, уни олдига чақириб, бирга дарс тайёрласа, боланинг ўқишга қизиқиши билан бирга, отасига ҳурмати ҳам ошади.

Айниқса, ўсмирлик даврида болага муносабатни тубдан ўзгартириш кераклигини психологлар кўп таъкидлашади.

— Болада ўқишга қизиқишнинг пасайишида уни қўшимча машғулотлар билан зўриқтириш, оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг болага ишончсизлиги ва мактабдаги билимнинг келажакдаги ютуқларига замин эканига ишонмаслик каби жиҳатлар ҳам сабаб бўлади, — дейди Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежи психологи Дилдора ШАРАПОВА. — Коллежда ўқийдиган, дарсларга номигагина келиб-кетаётган қизнинг юриш-туриши, кийиниши кўпчиликда эътироз туғдирарди. У билан суҳбатлашиб, ота-онасининг муносабатларида муаммо борлигини билдик. Адабиётга қизиқиши ҳам билиниб турарди. Жуда чиройли шеър ўқир экан. Аста-секин тадбирлар ва адабий кечаларга жалб қилдик. Доим рағбатлантириб турдик. Бора-бора ўзи устида мунтазам ишлайдиган бўлди. У кейинчалик танловлар ғолибига айланди. 

Ўсмирни ўқишга қизиқтириш учун, энг аввал, оила ва мактаб ҳамкорлиги асқатади. Фарзандининг ўзини тутиши ва ўқишидаги муаммолари ҳақида хабар топган ота-она ечим излаши аниқ. Бу ҳамкорликка таълим маскани психологининг жалб этилиши бола кўнглига чуқурроқ кириб боришга ёрдам беради.

Билимли ёшлар эртанги кунимиз бунёдкорларидир. Шу ҳақиқатни ҳар бир ота-она ва ўқитувчи чуқур англаб етсагина, келажагимиз ишончли қўлларда бўлиши аниқ. 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар