Бугун экологик муҳитнинг ёмонлашуви ва кундалик маҳсулотларда инсон организми учун зарур дармон-дориларнинг етарлича бўлмаслиги камқонлик касаллигига йўл очиб бермоқда.
Бу хасталикка чалинмаслик учун даво чоралари билан қизиқаётганлар кўп. Шуни ҳисобга олиб камқонлик, унинг олдини олиш чоралари хусусида Юнусобод туманидаги 56-оилавий поликлиникасининг олий тоифали шифокори Нигора РЎЗМЕТОВАга мурожаат қилдик.
— Камқонлик — бу гемоглобин ва баъзида эритроцитлар (қизил қон таначалари) миқдорининг камайиши билан кечувчи ҳолат, — дейди Нигора Рўзметова. — Турли инфекциялар, микроэлемент ва витамин етишмовчилиги, сурункали касалликлар, қон кетиш ҳолатлари ва бошқалар уни юзага келтиради. Аксарият ҳолларда камқонлик танада темир моддасининг етишмаслиги, вақтида, тўғри овқатланмаслик, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик оқибатида ҳам келиб чиқади.
Камқонликнинг олдини олиш қийин эмас. Энг аввало, ўз вақтида, тўғри овқатланиш — темир моддасига бой овқатларни истеъмол қилиш кифоя. Темир моддасининг сўрилишини осонлаштириш учун озиқ-овқатларни С витаминига бой сабзи, мева ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш керак. Шунингдек, таомномада дуккакли ўсимликлар (ловия, нўхат, мош ва жўхори), гўшт, балиқ маҳсулотлари, сабзавот, мева, барра кўкатлар кўпроқ бўлиши фойдали.
Айниқса, ҳомиладор аёллар ҳар куни 70-80 грамм гўшт ёки 100 грамм балиқ ва тухум, мева-мабзавотлар ҳамда дуккаклиларни истеъмол қилиши керак. Бола туғилганидан сўнг камида олти ойга қадар она сути билан озиқланиши лозим. Ёш болаларга чой бериш камқонлик ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шакар, ёғ ва чойда темир моддаси йўқ. Улар бошқа моддаларнинг ҳам сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун уларни овқат тановулидан бир соат кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.
Камқон одамда чарчоқ, бўшашиш, қувватсизлик, ҳансираш, бош айланиши, иштаҳанинг бўғилиши, таъм билишнинг ўзгариши, аччиқ ва шўр таомларга талабнинг ошиши, юз оқариши, айниқса, кафтлар ва кўз пастки қовоқлари ички қисмининг ранги оқариши юз беради.
Ушбу касалликни даволаш унинг қайси босқичда бўлишига қараб белгиланади. Агар енгил даражада бўлса, эътибор овқатланиш рационига қаратилади. Овқат билан чой, қаҳва, сут ичиш тақиқланади. Бир соатдан сўнг қайнатилган сув ичиш мумкин. Икки ҳафтадан сўнг қон таҳлили топширилади. Қон миқдорида ижобий ўзгариш бўлса, овқатланиш рациони шу тарзда давом эттирилади. Агар гемоглобинда ўзгариш бўлмаса, уч-тўрт ой темир моддаси мавжуд препаратларни ичиш тавсия қилинади. Ўрта ва оғир турларида гематолог тавсияси билан даволаш ишлари олиб борилади. Бу жараён олти ой давом этади.
Озода ВАЛИЕВА
ёзиб олди.
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги
🕔09:01, 08.09.2025
✔20
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?
🕔08:49, 08.08.2025
✔96
Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Батафсил
Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи
🕔07:23, 04.08.2025
✔118
Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?
Батафсил