Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«НОН ОЛТИНДАН ҚИММАТ ЭДИ...»

Куни кеча Заркент қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Омон отага «Damas» автомобили топширилиши катта тўйга айланиб кетди. Ота 96 ёшдан ошса ҳам ҳали бардам. Машинага ўтирганда хурсандлигидан кўзлари ёшга тўлди. Бутун қишлоқ аҳли отахоннинг қувончига шерик бўлди.

«НОН ОЛТИНДАН ҚИММАТ ЭДИ...»

Қўлига қурол олиб, мардонавор жанг қилган кекса отахоннинг суҳбатини олиш учун борганимизда бизни сой бўйидаги мўъжазгина уйга бошлаган шу маҳаллада яшайдиган ҳайдовчи Омон отанинг ўн бир фарзандни ҳалол меҳнат билан вояга етказгани, жуда самимий ва меҳрибон инсонлиги ҳақида сўзлаб берди.

Ичкаридан бардам юриб чиқаётган Омон ота бизни ўз яқинидек кутиб олди. Қўлини дуога очиб, яхши ниятлар билдирди.

— Умридан барака топсин, тумандан, вилоятдан келиб ҳолимиздан тез-тез хабар олиб туришибди. Президентимизнинг қарори билан тунов куни пул бериб кетишганди. Мана, машиналик ҳам бўлдик. Ҳаммасидан ҳам эътибор учун раҳмат, — дейди Паркент тумани Заркент қишлоғида истиқомат қиладиган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Омон ЁРОВ.

Отанинг айтишича, ҳарбий хизматга чақиришганда эндигина ўн етти ёшни қаршилаган экан. Орадан бироз вақт ўтгач, уруш бошланиб, уларни ўша ердан тўғри жанг майдонига олиб кетишибди. Туман марказига қадар ота-онаси унинг ортидан кўзёш тўкиб боргани хотирасида жонланди, шекилли,  ота бир муддат хаёлга чўмди.

— Баъзида отахон айрим ёшларнинг буюм қадрини билмаслиги ҳақида гапира туриб, урушга кетаётганда отаси берган қаламни то қайтиб келгунича асраб-авайлаганини кўп айтади, — деб эшитганларини биз билан ўртоқлашди ҳайдовчи. — Отахон ёшларга бу кунларга етиб келишнинг нечоғли мушкул кечганини кўп гапириб беради. Улардан эшитган турли воқеалар сабаб кўп ҳаётий ҳақиқатларни тушуниб етганмиз.

— Ҳа, болаларим, сиз тинч ва тўкинликда ҳаёт кечираётганингиз катта бахт. Биз учун бир бурда ноннинг қиймати олтиндан-да қимматлироқ эди,  — изоҳ берди Омон ота. 

Отани чарчатиб қўймаслик истиҳоласи билан дуосини олиб хайрлашдик.

Юртимизда уруш қатнашчиларига қаратилаётган эътиборни мазкур туман  мисолида билиш истагида «Нуроний» жамғармаси раиси Олимбой Юсуфбоев билан учрашдик. 

— Туманимизда 13 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истиқомат қилади. Уларни кўз олдимиздаги тирик тарих деса ҳам бўлади. Уларга бир марталик пул мукофотлари, автомобиль олиш учун сертификатларни топширдик. Хотира ва қадрлаш кунига қадар яна уч кишига ногиронлик аравачаси ва бир кишига эшитиш мосламаси олиб беришни кўзда тутганмиз. Уларнинг хурсандчилиги бизнинг бахтимиз.

Доно халқимиз дуони олтинга тенглаштиради. Айниқса, ёши улуғ инсонларнинг қўл очиб, яхши ният айтиши ижобатга яқин сўз демакдир. Эзгу амаллар сари одимлаётган юртни нуронийларимизнинг оқ фотиҳаси асрайверади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида»  мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар