Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилПалов устига босилган саримсоқ таомга ўзгача таъм бағишлаб, иштаҳани очади. Унинг саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликларни даволашдаги ўрни беқиёс. Бу неъмат дармондориларга бойлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
Саримсоқ оқсил, ёғ, углевод, эфир мойи, фосфор, кальций, темир, магний, калий, марганец, йод каби моддалар ва В, РР, С, Д витаминларига жуда бой.
Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида саримсоқнинг қайнатмаси ичилса, овоз очилиб равон бўлишини, оғиз чайилса, тиш оғриғи, сурункали йўтал ва астмага даво бўлишини айтган.
Саримсоқ иштаҳани очиш билан бирга, овқат ҳазмига ёрдам беради. Бу маҳсулот тананинг қувватини ошириб, уни юқумли касалликлардан муҳофаза қилади. Турли вирусларга қарши самарали курашади. Шунингдек, нафас йўллари шамоллашида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
У артерия қон томирларини ёғлардан тозалаб, уларни кенгайтиради. Саримсоқ таркибидаги селен моддаси қон томирлар деворида холестерин йиғилишига йўл қўймайди.
Шифобахш бу неъмат нафас сиқишида, безгак, ичбуруғ касалликларида, қорин дам бўлганда ишлатилади. Таркибидаги В1 витамини асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Саримсоқ таркибидаги аллицин моддаси кучли антиоксидант бўлиб, хавфли саналган турли ўсма ҳужайраларининг ўсишига тўсқинлик қилади. У саратоннинг лейкоз, лейкемия, жигар, меъда ва бошқа турларининг олдини олишда ёрдам беради. Сил хасталиги, стоматит, кандидоз ва турли хасталикларда яллиғланишга қарши самарали восита.
Бу маҳсулот буйрак, жигар, ошқозон ва ичак хасталикларидан азият чекадиган беморларга тавсия этилмайди. Камқонлик, гастрит, панкреатит касалликларида хавфли таъсир кўрсатиши мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил