Экоолам      Бош саҳифа

МАВСУМ АЛМАШИНУВИ

соғлиққа путур етказмасин

Фасллар алмашинуви айрим одамларда тушкунлик ҳолатини юзага келтиради. Бундай вақтда иш ва уйдаги арзимаган омиллар ҳам сиқилишга сабаб бўлади. Уни бартараф этиш усуллари ҳақида психолог Наргиза ҒУЛОМОВА ўз тавсияларини берди.

МАВСУМ АЛМАШИНУВИ

— Айрим кишилар қиш таъсиридан баҳорга, баҳордан ёзга чиқишга қийналишади, — дейди психолог. — Шундай вақтда тушкунликдан халос бўлишнинг бир неча табиий усулларидан фойдаланиш мумкин.

Яхши суҳбат

Сизни тушунадиган ёки яқин билган инсонингиз билан ўзингизни қийнаётган муаммоларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Ғам-қайғу ҳақида гапириб, улар устидан ғалаба қозониш мумкинлиги илмий исботланган. Агар туйғуларингизни ошкор этишга уялсангиз ёки ғурурингиз йўл қўймаса, қоғозга туширинг. Шу орқали анча енгил тортганингизни ҳис қиласиз.

Уйқу ва  овқатланиш

Уйқусизлик инсондаги ўзини ўзи бошқариш қобилиятини заифлаштиради. Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун суткада етти-саккиз соат мириқиб дам олинг.

Мавсумий тушкунликда одам танасида углеводлар етишмовчилиги юзага келади. Шунинг учун доим кўнглимиз нималарнидир тусайверади. Бундай вақтда  ёғли овқатлардан кўра, дармондориларга бой, А ва С витамини бўлган маҳсулотлар, мева ва сабзавотлар истеъмол қилган маъқул.

Аниқ мақсад

Тақвимни очиб, кейинги ойга қандай режаларингиз борлиги ҳақида ўйланг. Ҳали улгурмаган бўлсангиз, тезгина тузинг ва қоғозга ёзиб қўйинг. Уларни амалга оширишни олдингизга қатъий мақсад қилиб олинг!

Кунингизни қизиқарли ўтказишда ҳар хил қўшимча машғулотлар билан шуғулланишнинг аҳамияти катта. Тўқиш, тикиш ёки бирор нарсалар ясаш асабни тинчлантириб, ортиқча ўй-хаёллардан халос қилади.

Гўзалликдан баҳра олинг

Оппоқ ёки қип-қизил гулга бурканган дарахт ҳар бир одамнинг кайфиятини кўтариши аниқ. Шунинг учун дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан табиат қўйнига чиқиш унутилмас таассуротлар қолдиради. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш, гуллар тароватидан баҳраманд бўлишга нима етсин.

Феруза ФУЗАЙЛОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар