Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Минг қўйли одам

Уни яхши танирдим. Ҳамқишлоғим эди. Туман марказига қатнаб ишлардик.

Иккимизнинг фарқимиз: у мендан ўн беш ёшлар катта бўлиб,  ишга ҳам ўн беш йиллар бурун кирган, ўзига яраша обрў-эътиборга эга бўлган қайсидир идорада бош ҳисобчи бўлиб ишларди. Мен бўлса, эндигина олийгоҳни тамомлаб келиб, иш бошлаган ғўр бир ёш эдим.

1980 йиллар эди ўшанда. У тамоман ўзгариб борарди. Олдин янги «Москвич», кейин «Жигули», сўнг эса «Волга» минди. Мен қишлоқдан туман марказига автобусда қатнардим. Минг бир азобда автобусдан тушиб, ишхона сари одимлардим. Қайтишда эса яна ўша автобус. Гоҳ-гоҳ ишхонамда мажлис бўлиб, автобусга кечикардим. У пайтлар киракашлар ҳам кам, таксилар эса саноқли, минг азобда уйга етиб олардим.

Бир куни нима бўлди-ю, мажлисдан кеч чиқдик. Атроф ғира-шира қоронғи, машина йўқ. Ўтган-кетган уловга қўл кўтараман, қани тўхтай қолса. Узоқдан ҳамқишлоғимнинг «Газ-24»и кўринди. Қўл кўтардим. Кўрди, аммо ўзини кўрмаганга олди чамамда, ўтиб кетди. Бу ҳол икки-уч марталаб такрорланди. Кейин-кейин у йўлда йўлиқса ҳам қўл кўтармайдиган бўлдим.

Орадан йиллар ўтди. У ишдан кетди, бир ишкал сабаб бор бисоти мусодара бўлди. Болалари ҳам кўча безори бўлди, бошпанасидан бошқа ҳеч вақоси қолмади. Фалакнинг гардишини қарангки, қайтар дунё деганлари рост экан.

Бир куни туман марказидан ўзимнинг «Нексия»мда қайтар эканман, анча кеч бўлиб қолган эди. Қоронғида машина чироғининг ёруғида бир кишининг қўл кўтариб турганини кўрдим. У ўша эди. Анча ўтиб кетдим. Бир хаёлим кетавер,  деди, бир… Нима бўлса бўлар, бояқиш бирон жойдан келаётгандир-да, деб изимга қайтдим.

У машинага ўтириб олди. Саломлашдик.

Хаёлимда ўша йигирма беш йил олдинги воқеалар жонланарди. Отам раҳматли «Одам кечиримли бўлиши керак. Кек сақлаш душманнинг иши», дерди. Кейин «Минг қўйлининг бир қўйлига албатта иши тушади, бунинг мағзини чақ», дегани эсимга тушди.

Болтабой МАТҚУРБОН,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар