Экоолам      Бош саҳифа

ГУЛНИ ТАНЛАНГ ВА ЎЗИНГИЗНИ АНГЛАНГ

Ёққан гулни танлаган бўлсангиз, энди ўзингиз ҳақингизда билиб олинг:

ГУЛНИ ТАНЛАНГ ВА ЎЗИНГИЗНИ АНГЛАНГ

1-гул. Назокатли аёллар тоифасига кириш билан бирга, эътиборни ўзингизга торта олувчилардансиз. Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, доим эътиборни жалб эта оласиз ва муҳокама марказига ҳам айланасиз. Бу сизни ҳеч ташвишга солмайди. Атрофдагиларнинг танқидлари сизни қизиқтирмайди ва уларнинг сизга берган баҳоси ҳам муҳим аҳамиятга эга эмас. Бундайларга эркаклар жуда тез кўнгил қўяди ва шу боис бошқа аёллар сизга ҳасад ҳам қилади. Инсонларга ишонишингиз жуда қийин, бироқ ишондингизми, бунинг учун тоғни талқон қилишга тайёрсиз. Сизга узун этакли кўйлаклар ва оч ёрқин рангдаги лаб бўёқлари ярашади.

2-гул. Кўпчилик эркаклар орзу қиладиган ёқимтой, романтик, назокатли аёлсиз. Совға, туҳфалар қабул қилишни жуда хуш кўрасиз. Сиздаги илиқлик, табиийлик, софдиллик кўпчиликни ўзингизга жалб этишдаги асосий сабаблардан биридир. Ҳаётда қўлга киритишни хоҳлаган барча истакларингизга доим эришасиз ва бунга одатлангансиз ҳам. Сизга майда гулли кўйлаклар ярашади ва чиройи­нгизга чирой қўшади.

3-гул. Яхши тарафларингиз жуда кўплигидан қай бири асосий эканини дарров аниқлаб олиш қийин. Ростгўй, софдил, беғуборсиз. Ҳаётдаги қийинчилик, ташвишларни доим ишонч ёрдамида енгасиз. Пазандасиз, ҳар қандай шароитда ҳам қулайлик, шинамлик ярата оласиз. Бундай аёллар барча эркакларнинг орзуси дейиш мумкин. Аммо ўз жуфтингизни тез учрата олмайсиз. Бироз кутишга тўғри келади. Бундай аёл учун муҳими, эркак кишининг ғамхўрлигидир. Асосан, оқ ва қора рангдаги кўйлаклар ярашади ва сиздаги табиий гўзалликни оширади.

4-гул. Қувноқ, қуёш каби ёрқин аёлсиз. Табассумингиз ҳар қандай эркак қалбини эрита олади, ҳатто, музлаганларини ҳам. Бундай аёл эркаклар эътиборини жуда хуш кўради. Шу сабабдан ҳам асосан, эркаклар билан дўстлашади ва охир-оқибат унга ошиқ бўлиб қолишади. Кўпчиликни ўзингизга яқин олавермайсиз. Бирор инсон яқинлаша бошладими, демак, сиздан яхшиси топилмаган. Ташқи кўриниш устида ишлашни ёқтирасиз. Сизга ноодатий соч турмаги ва ўзгача кўйлаклар жуда ярашади.

5-гул. Ёшлигингизданоқ чирой ва латофатингиз ҳақида доим бошқалардан эшитгансиз. Балки айнан, шу жиҳати­нгиз одамларнинг ташқи кўринишига эмас, ички қалб гўзаллигига қараб танлашингизга сабаб бўлгандир. Уларга баҳо беришда деярли адашмайсиз. Гарчанд буни ўзлари айтишмаса-да, уларнинг нима хаёлда эканини ҳам билиб турасиз. Кўп дугоналарингиз сизга маслаҳат сўраб мурожаат қилишади. Албатта, кўп эркаклар сизга ошиқ бўлади, лекин ҳаёт йўлингиз учун энг мосини танлай оласиз. Ҳамёнингиз жуда камтар бўлса ҳам башанг кийинишни уддалайсиз.

6-гул. Жуда ўзгача аёлсиз. Сизда муз ва олов уйғунлиги бор, деса ҳам бўлади. Ташқи кўринишингиз совуққон ва хотиржамдек туюлади. Кўнглингизга йўл топган эркак бемалол ўзини бахтли санаши мумкин, сизни ҳам бахтли эта олади. Фақат биттасини севадиганлар тоифасидансиз ва бунинг учун қанча керак бўлса, шунча сабр қила оласиз ҳам. Эркакларни ром этишда маҳоратлисиз, аммо ташқи совуққонлик уларни масофа сақлашга мажбур этади.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар