Экоолам      Бош саҳифа

ОТА ЙЎЛ ҚЎЙГАН ХАТО

фарзанд жиноятига йўл очади

Унсиз йиғлаётган аёл эрининг асабий қиёфасига тикилганча, унинг аччиқ сўзларини эшитиб тош қотганди. Кўзининг оқу қораси билиб ўстирган ўғлининг камчиликларини «бола-да, секин-аста яхши бўлиб қолар», қабилида эридан яширавериб, жар ёқасига бориб қолгани учун ўзини кечира олмасди...

ОТА ЙЎЛ ҚЎЙГАН ХАТО

Психологларнинг фикрича, бола онадан кўра отанинг танбеҳидан кучлироқ таъсирланар экан. Ота уларнинг хатосини тўғри тушунтириш билан қатъият, масъулият ва бирсўзлилик каби фазилатларнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англашига ёрдам беради. Фарзанд йўл қўйган хатони отадан сир тутиш кейинчалик хатоларнинг янада катталашишига йўл очади.

— Бугун таълим муассасаларида ўтказилаётган ота-оналар мажлисида кўпроқ оналар иштирок этяпти, — дейди Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Муножот ИБРОҲИМОВА. — Уларга фарзандининг ўқиши, хулқи борасидаги камчилик ва бартараф этилиши керак бўлган жиҳатлар тушунтирилади. Аммо оталар бехабарлиги сабаб сезиларли ўзгариш йўқ. Бу масалага ечим топиш мақсадида фақат оталар мажлисини ташкиллаштирдик. Шунда ҳам бир гуруҳдан беш-олти нафар ўқувчининг отаси қатнашди, холос.

Тарбияда ота иштирокини таъминлаш онанинг зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. У боласининг қилган ҳар бир хатосини отага етказиши керак демоқчи эмасмиз, балки мулоҳаза билан иш кўриши тарафдоримиз. Оила раҳбари масалага фикри лозимлигини англаб етиб, чора кўрсагина ижобий натижага эришиши мумкин.

Бир оилани биламан. Отанинг қаттиққўллиги сабаб она ўғлининг тез-тез пул сўраши, уйга кеч қайтишини ундан сир тутади. Аёл эрка фарзандининг сўраганини муҳайё қилади. Бола кўпроқ нарса талаб қиладиган, уйидаги буюмларни сотадиган одат чиқаради. Кундан-кунга авж олиб бораётган бу муаммодан ота хабар топганида эса ўсмир ёшдаги ўғил айрим кимсалар қўлида қўғирчоққа айланиб бўлганди... 

Шарқона қадриятларимизга кўра, азалдан отанинг ҳурмати ва мавқеи жуда баланд бўлгани боис фарзанд отага тўғридан-тўғри ҳамма гапни ҳам айта олмаган. Бу эҳтиромга муносиб бўлиш учун ҳар бир ота фарзандини тўғри тушуна олиши, яқин маслаҳатгўй бўлиши зарур. Шундагина она ҳам тарбияда турмуш ўртоғининг мулоҳазалари бебаҳо эканини англаб етади.

— Турмуш ўртоғим билан олти фарзанд тарбиялаб вояга етказдик, — дейди Зангиота туманида истиқомат қиладиган таълим фахрийси, халқ таълими аълочиси Жамила ХЎЖАЕВА. — Оилада фарзанд отани ҳурмат қилса, унинг кўнглини ранжитишдан ҳайиқиб турса, ёмон ишга қўл урмайди. Болалар билиб-билмай камчиликларга йўл қўйган вақтлар ҳам бўлган. Баъзан ўқиши сустлашиб қолса, «дадаси, ўғлингизнинг ўқишларини бир назорат қилиб қўйса­нгиз бўлар экан», деган гапим кифоя қиларди. Турмуш ўртоғим табиатан оғир-босиқ бўлгани сабабми, болаларга ҳар қандай масалани ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қиларди. Ўғилларимга отасининг бир қараши койиб беришдан кўра кучлироқ таъсир кўрсатарди. Назаримда, ота ўз ўрнини билса, фарзанд хато қилишдан аввал ўйлаб қадам босади.    

Фарзанд тарбиялашда отанинг ўрни жуда муҳим. Айниқса, ўғил болаларга ўсмирликдаги жисмоний ва руҳий ўзгаришлар даврида тўғри тушунтиришлар бериб бориш, йўл-йўриқ кўрсатиш катта ҳаётга тўғри йўналтириш демакдир. Бу масъулиятни англаган ҳар бир ота фарзанди йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олган бўлади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар