Саломатлик      Бош саҳифа

ТАБИИЙ ДАРМОНДОРИЛАР

Қоқиўт — таркибида С витамини кўп бўлгани учун иштаҳа очувчи ва ҳазмни яхшиловчи таъсирга эга.

ТАБИИЙ ДАРМОНДОРИЛАР

Халқ табобатида ўсимликнинг янги баргларидан олинган шарбат камқонликда ва қувватсизликда тавсия этилади. Илдизидан тайёрланган дамлама йўталда, сариқ касаллигида сафро ҳайдовчи сифатида яхши самара беради. Шунингдек, қоқиўтнинг сутли шираси интоксик хусусиятга эга бўлиб, ундан илон ёки чаён чаққан жойга заҳарга қарши боғлам қўйишда фойдаланиш мумкин.

Зубтурум — халқ табобатида кенг қўлланиладиган ўсимликлардан бири. Ибн Сино зубтурум ўсимлигининг шифобахш хусусиятларини ўрганиб, унинг аллергияга қарши яхши самара беришини айтиб ўтган. Бу ўсимликдан тайёрланган қайнатмалар, дамламалар қон тўхтатувчи, балғам кўчирувчи, оғриқ қолдирувчи, пешоб ҳайдовчи, тинчлантирувчи восита саналади. Шунингдек, гипертонияда, ошқозон-ичак касалликларида тавсия этилади.

Жағ-жағ — С ва К дармондорилари, олма ва лимон кислотасига жуда бой. Жағ-жағдан тайёрланган дамламалар буйрак фаолиятини ва моддалар алмашинувини яхшилашда самара беради.

Сачратқи — халқ табобатида унинг илдизи, барглари ва гуллаган пайтда поясидан тайёрланган дамламалар ошқозон-ичак хасталикларини даволашда, қайнатмаси эса тери касалликларида ишлатилади. Бундан ташқари, ушбу доривор ўсимликнинг асабни тинчлантирувчи, юрак ишини яхшиловчи хусусияти ҳам аниқланган.

Ҳар бир ўсимликнинг доривор хусусияти бўлиши билан бирга, унинг салбий таъсири ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун улардан фойдаланишда ­эътиборли бўлиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқдир.

Феруза АКРОМХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон давлат табиат

музейи катта илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар