Саломатлик      Бош саҳифа

ЮГУРИБ,  КАСАЛЛИКЛАРНИ  ОРТДА  ҚОЛДИРИНГ!

Кун бўйи ишда, иш столига чўкканча бир хонада диққинафас бўлиб ўтирасиз. Иш вақти тугагач эса, автоуловда уйингизга етиб келасиз. Овқатланасиз, телевизор қаршисига чўкасиз-да, янгиликларни эшитасиз, сўнг ухлайсиз. Бу ҳар куни такрорланади. Кундан кунга эса ўзингизда ланжлик, кайфиятсизлик ва ниҳоят беморликни ҳис қила бошлайсиз. Ҳаёти­нгиз бу тарзда давом этишини истамайсизми? Унда олий тоифали спорт мураббийи Аҳрор ЖАББОРОВнинг маслаҳатига қулоқ тутинг.

ЮГУРИБ,  КАСАЛЛИКЛАРНИ  ОРТДА  ҚОЛДИРИНГ!

— Югуриш организмнинг барча тизимларини, тана ­аъзоларини ишлашга мажбур қилади, — дейди спорт мураббийи. — Югурган одамнинг тўқималарида модда алмашинуви жараёнлари жадаллашади, организмнинг кислород билан таъминланиши, қон айланиши яхшиланади. Унинг яна бир қулай томони махсус курслар ёки тўгараклар талаб қилмаслигидадир. Яъни, югуришни соғлом бўлишни истаган ҳар ким уй шароитида бажара олади.

Қай пайтда югурган маъқул?

Югуришнинг ҳам ўзига яраша тартиблари бўлиб, овқатлангандан кейин бир соатлар ўтгач, машғулотларни бошлаган маъқул. Югураётгандаги гавда ҳолатига ҳам аҳамият бериш лозим. Гавданинг бироз олдинда бўлиши, қўл тирсагининг эгилган ва эркин ҳаракати, оғирликни товонга эмас, оёқ учига берилиши машқнинг осон ва фойдали ўтишини таъминлайди ва умуртқа поғонасига ортиқча оғирлик тушишига йўл қўймайди. Бошловчилар югуришни аввал қисқа масофага тез юриш билан бошлашлари, кейинчалик эса масофани ошириб боришлари фойдалидир. Тез югуриш машқлар самарасини камайтириб, чарчаб қолишингизга сабаб бўлади. Ҳаваскор югурувчилар бундан фақат чарчоқ топадилар, холос. Машғулот вақтида бурундан нафас олиб, оғиздан чиқариш тавсия қилинади.

Югурган касал бўлмайди

Югуриш миокард инфаркти, гипертония, умуртқа поғонаси хасталиклари, ортиқча вазнга қарши самарали фойда беради. Биламизки, ортиқча вазнли кишида моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган бир қатор жиддий хасталиклар пайдо бўла бошлайди. Семириш касаллигига мубтало бўлганларда қон томир хасталиклари, қон босимининг ошиши, қандли диабет, ўт қопи касалликлари, полиостеоартроз, веналарнинг варикоз кенгайиши каби қатор оғир асоратли касалликлар кўп учрайди. Югуриш машқлари билан мунтазам шуғулланадиганларни эса бу каби хасталиклар деярли безовта қилмайди.

Санжар АЛЛАМОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар