Саломатлик      Бош саҳифа

САНЧИҚ КУЧЛИ ХУРУЖГА АЙЛАНСА...

Буйрак-тош касаллиги пешоб ажратиш (концентрацион) фаолиятининг бузилиб, сийдикнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши оқибатида буйрак коса-жом тизимида тошлар пайдо бўладиган сурункали хасталикдир. Бу ўзгаришлар организмдаги умумий модда алмашинувининг бузилиши билан ҳам боғлиқ. Ҳаддан зиёд кўп овқатланиш (айниқса, гўштли маҳсулотлар) натижасида оқсил парчаланишининг кучайиши танадаги ана шу модда алмашинувининг бузилишига олиб келади. Яъни, касаллик туфайли буйракларнинг коса-жом тизими ва сийдик йўлларига тўпланиб қолган туздан тош пайдо бўлади.

САНЧИҚ КУЧЛИ ХУРУЖГА АЙЛАНСА...

Сабаблари

Буйрак-тош касаллиги сабаблари тўлалигича аниқланмаган. Бироқ танада моддалар алмашинуви бузилиши энг асосий сабаблардан. Шунингдек, буйрак ва сийдик йўлларидаги инфекцион яллиғланиш туфайли юзага келадиган пешоб ажратиш (уродинамика) тизимининг бузилиши ҳам касалликни кучайтириб юборади.

Белгилари

Энг аввало, сийдик ачишиб, оғриқли келади ва пешоб хиралашади. Сийдик йўлида тош йиғилиши натижасида тўсиқ пайдо бўлиб, буйрак санчиғини юзага келтиради. Санчиқ эса хуруж даражасигача бориши мумкин. Белда ҳосил бўлган оғриқ чов соҳаси бўйлаб қовуққа томон тортиб, кучаяди. Хуруж вақтида ва ундан кейин сийдик қон аралаш тусга киради. Касалликда кўнгил айниши, қайт қилиш, иштаҳа пасайиши, уйқу ва бошқа руҳий бузилиш каби белгилар ҳам кузатилиши мумкин. Бундай беморлар, албатта, уролог ва нефролог мутахассисларга мурожаат қилиши лозим. Касалликка лаборатор ва махсус асбоблар ёрдамида текшириш асосида аниқ ташхис қўйилади.

Даволаш

Бу касалликни даволаш асосан, организмдаги моддалар алмашинуви бузилишини мувофиқлаштириш, буйрак ва сийдик йўлларида пешоб ҳаракатини равонлаштиришдан иборат. Шунингдек, сийдик йўлларидаги инфекцияга қарши курашилади.  

Олдини олиш

Касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олиш учун, аввало, организмдаги модда алмашинувини изга солиш лозим. Бунга соғлом турмуш тарзига риоя этиш ва қатъий парҳез орқали эришилади.

Мумкин эмас

Кўп миқдорда шовул ва сийдик кислотаси пайдо қилувчи маҳсулотлар истеъмол қилиш тақиқланади. Ош тузи, жигар, буйрак, тил, қази ва дудланган гўшт, маргарин, бедана тухуми, бринза, пишлоқ, шоколад, қўзиқорин, анжир, мош, нўхат, ловия, аччиқ қора чой, қаҳва ҳамда какао истеъмол қилмаслик талаб этилади.

Тавсия этилади

Беморларга, асосан, ёғсиз мол гўшти, қайнатилган, буғда пиширилган парранда ва балиқ гўшти, ўсимлик мойлари, сариёғ, товуқ тухуми (суткасига биттадан кўп эмас), биринчи ва иккинчи навли ун маҳсулотлари, мураббо, мармелад, гуруч ва маржумак (гречиха), карам, бодринг, турп, қовоқ, сабзи истеъмол қилиши мумкин. Ўрик, беҳи, нок, олма, шафтоли, узум, қовун-тарвуз, олча каби мевалар жуда фойдали. Кўк чой, мева ва сабзавот шарбатлари ҳамда наъматак дамламалари ҳам тавсия этилади.   

Нозима БОБОЖОНОВА,

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси нефрология бўлими шифокори




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар