Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚИЗ БОЛАНИНГ ЧИРОЙИ

Мактаб даврларимни эсласам, ҳар доим хаёлимда бир ҳолат гавдаланади: опамнинг мактабга кетаётганда дадамдан ийманиб, ойим орқали пул сўраши. Ўшанда ҳеч тушунмасдим: опам нега бундай қилади? Бемалол дадамдан сўрайвермайдими?..

ҚИЗ БОЛАНИНГ ЧИРОЙИ

Аста-секин улғайганим сари бу ҳол менда ҳам такрорланди. Бу, менинг назаримда, барча ўзбек қизларга хос ҳаёнинг белгиси бўлса керак.

Дарҳақиқат, қиз бола ҳақида гап кетганда, аввало, чиройи, ҳусн-малоҳатидан олдин унинг ахлоқи, назокати, ҳаё-ибоси ҳақида гапирилади. Катталар орасида ҳам «фалончининг қизи жуда чиройли бўлибди» эмас, «одоби ўзидек гўзал экан», деган қулоққа ёқар гаплар айтилади.

Табобат илмининг султони ибн Сино: «Инсонда доимо турадиган ҳусн ва латофат ҳаё ила иффатдир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидир», дегани ҳам бежиз эмас.

Қиз боланинг маънавий гўзаллиги унинг муомаласи, кийиниши, ўзини тутиши, юриш-туришида акс этади. Бу гўзаллик уларга ота-она тарбияси орқали ўтади.

Яқинда дўстларимиз билан тадбир ўтказмоқчи бўлдик. Ҳамманинг кайфияти аъло. Дийдор ширин-да. Учрашув соати ҳам белгиланди. Аммо дугонам Комиладан дарак йўқ. Қўнғироқ  қилдим. У тадбирга боролмаслигини айтди. Сабабини сўрасам, уйда дадаси йўқлигини, узоқ сафарга кетганини билдирди. Ойинг бор-ку, ойингдан рухсат сўрай қол,  дедим ҳайрон бўлганча. У эса дадам узоқ сафарга кетганда мен бирор жойга боролмайман. Чунки дадам ҳар доим кетар чоғида ойимга болаларни эҳтиёт қил, қайтганимдан сўнг ҳаммамиз бирга борамиз, дейди. Шунинг учун дадамдан берухсат боролмайман, дея гўшакни қўйди.

Ўша пайтда дугонамнинг ички олами нақадар гўзаллигини яна бир бор англадим. Чунки оилада маънавий гўзаллик ота-онани қадрлашдан, ҳурмат қилишдан бошланади. Ота-онани эъзозлаган инсондан эса ҳеч қачон ёмонликни, беҳурматликни кутиб бўлмайди.

 Бувижоним доим:  «Қиз бола ҳар ишда чаққон, фаросатли бўлиши, келинлик мактабига тайёр туриши керак. Иффатли, ор-номусли қиз элда азиз бўлади, маҳалла-кўйда қадри баланд, совчиларнинг эса кети ўзилмайди», дер эди. Биз эса келинлик мактаби қанақа бўлар экан, деб ҳайрон қолардик. 

Ҳақиқатан ҳам қиз бола бор уй бошқача бўлади: ҳамма жой саришта, озода. Бу эса қиз боланинг фаросати белгиси. Ота уйида яхши тарбия олган қиз боражак хонадонда ҳам яхши хулқи, одоби, иффати билан ҳамманинг меҳрини қозонади.

Шарқ халқларида келинга алоҳида этибор қаратишади. Ҳамма яхши нарсалар, шубҳасиз, келинпошшага аталган бўлади. Келин тушадиган уй обдан таъмирланади. Янги орзулар, янги ниятлар қилинади. Оилада қадрланади. Қайноналарнинг «хонадонимга келин эмас, қиз бўлиб келинг», дегани ҳам бежиз эмас. Яхши қизлар албатта борган ерида меҳр кўриб, ота-онасига раҳматлар олиб келади. Келинликнинг мактаби ҳам  шу бўлса керак.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар