— Жорий йил 1 мартдан бошлаб мамлакатимизда чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасида терминал билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектларига фаолият олиб бориш тақиқланганди. Лекин орадан икки ой ўтса ҳам, айрим савдо шохобчаларида тўлов терминали йўқлигига гувоҳ бўляпмиз.
Сотувчи ёки тадбиркордан бунинг сабабини сўрасангиз, улар банкка ариза ёзганини, аммо ҳали терминал беришмаганини айтишади. Нима сабабдан бу каби муаммолар ҳалигача ўз ечимини топмаяпти?
Комилжон ТУРСУНОВ,
Самарқанд вилояти
— Тадбиркорлик субъектини тўлов терминали билан таъминлаш солиқ ва банк идораларининг вазифаси ҳисобланади, — дейди Ўзбекистон Миллий банки Пул муомаласи ва чакана операциялари департаментининг директори ўринбосари Улуғбек АТАМУРАТОВ. — Солиқ органлари ходимлари уларга келиб тушган аризаларга асосан, банкларга буюртма беради. Шундан сўнг банк ўша савдо шохобчасини 3 кун муддатда терминал билан таъминлаши шарт. Агар тадбиркор ёки сотувчи тўлов терминалини қасддан бузса ёки яшириб қўйса, қонунга мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробаригача жаримага тортилади.
Таъкидлаш керакки, барча савдо шохобчаларини тўлов терминали билан бирданига таъминлаш мушкул. Шу кунгача ариза берганларда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳал этилмай қолганлари тез орада ўз ечимини топади. Тадбиркор ариза бера туриб, лекин ҳали терминал олмаслиги мумкин эмас. Аслида ўзи хоҳламагани учун у шуни баҳона қилади.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
ёзиб олди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил